• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қўша-қўша ортиқча уйлар ва бизнес лойиҳалар қилолмаганмиз». Аёл ҳокимлар — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги амалдорларнинг даромадлари декларация қилинишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. 2019 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари тайёрлаган қонун лойиҳасидан фарқли ўлароқ (вазирлик лойиҳаси бўйича, ушбу тартиб 2020 йил 1 январдан жорий этилиши керак эди), агентлик таклиф қилаётан лойиҳада қуйидан тортиб юқоригача бўлган барча мансабдорлар — ҳатто президент ва бош вазир ҳам декларация тўлдириши таклиф қилинган. Ҳужжат лойиҳаси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Бунинг нимасидан қўрқиш керак?». Ўзбекистон ҳукумати аъзолари даромадларни декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига ижобий муносабатда
    • «Тезроқ амалиётга жорий қилиш керак». ДСҚ, Марказий банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари масъуллари — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида
    • «Амалдорларнинг қандай соат тақишигача назорат қилиш лозим». Бош вазир ўринбосарлари — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида
    «Дарё» мухбири Миролим Исажонов ушбу масала юзасидан аёл ҳокимларнинг айримларига мурожаат қилиб, уларнинг фикри билан қизиқди.

    «Тадбиркорлик ҳам қилувчи мансабдорларга қийин бўлиши мумкин» – Гавҳар Алимова, Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    «Ўзим амалдор бўлсам-да, жуда оддий оиладан чиққанман. Мени хавотирга соладиган катта бойлигим йўқ. Очиғини айтсам, Тошкентда ҳам уйим бор. Аммо уни кредитга харид қилганман. Самарқанддаги хонадоним ҳам, автомашинамиз ҳам кредитга олинган. Ортиқча мол-дунём йўқ, бойвачча эмасман. Ушбу қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиб, қабул қилинаётгани жуда тўғри иш бўлмоқда. Оила аъзоларимнинг ҳам йиллик даромади декларация қилинишидан хавотирланмайман.

    Даромад декларациясини тўлдириш мансабдор бўла туриб, тадбиркорлик фаолиятини ҳам юритувчилар ва порахўрлар учун қийин бўлади, назаримда. Лекин улар ҳам мол-мулкини қариндош-уруғининг номига олиб қўйиши мумкин. Афсуски, бизда шунақа одат бор — дарров бировнинг номига иш қилади, бировнинг номига олиб қўяди. Бизнесини ҳам бировнинг орқасидан юритадиганлар йўқ эмас. Гўёки ўзи оппоқ, соф порахўр бўлмай туради-да, бировнинг номидан иш қилади. Тўғрими? Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Яна бир бор таъкидламоқчиман, ушбу қарорга муносабатим жуда ижобий ва уни қўллаб-қувватлайман».

    «Маҳаллий бюджетларнинг ошишига олиб келади» — Дилфуза Уралова, Боёвут тумани ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси

    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Бугун мамлакатимизда ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга ошириляпти. Янги Ўзбекистонга янгича қараш ва янги қонунчилик билан кириб боряпмиз. Туман ҳокими ва сенатор сифатида бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайман, амалдорлар, албатта, даромадлар декларациясини тўлдириб бориши керак. Мазкур тартиб биринчи ўринда шаффофликни таъминлайди, иккинчидан маҳаллий бюджетларнинг ошишига олиб келади. Энг муҳими, коррупциянинг олди олинади ва давлат тизимида ишлайдиган раҳбарларнинг ҳалол, пок яшашига хизмат қилади, деган фикрдаман. Даромадлар декларациясини тўлдириш хотиржам яшашнинг ҳам бир омили ҳисобланади.

    Ҳисобли бу дунёда ҳар бир нарсанинг ҳисоботини бериб борсак, фақат яхши бўлади, деб ўйлайман. Барибир эртага шунча нарсани ҳеч ким кўтариб кетолмайди. Онанинг қорнидан қандай туғилган бўлсак, эртага у дунёга ҳам қўлимизда ҳеч нарсасиз кетамиз. Ҳаётимиз йўлида фақат ўзимиз эмас, фарзандларимиз ва қариндошларимиз ҳам ҳаракат қилсагина, йўл очилаверади, даромад келаверади. Асосийси, ҳар бир ишимизда барака бўлсин. Бунинг учун эса пок ишлаб, мард ва эркин бўлиб юришингиз лозим. Йиллар давомидаги хулосаларим асосида шуни айтаманки, ушбу қарор лойиҳаси амалиётга жорий қилинса, банк ва қурилиш соҳасидаги амалдорлар декларация тўлдиришда қийналиши мумкин».

    «Декларация тўлдириш мени хавотирга солмайди» — Зулайҳо Маҳкамова, Тўрақўрғон тумани ҳокими:

    Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Президентимиз томонидан ҳокимликларга тизимли равишда эътибор қаратилган, маошим ҳам яхши. Қўшимча даромад топиш мақсадида томорқамиздан самарали фойдаланамиз, мол боқамиз. Оиламиз аъзоларининг ҳаммаси меҳнат қилади, иш ҳаққи олишади. Уларнинг даромади ҳам декларация қилинишига ижобий қармайман. Ортиқча даромадимиз йўқлиги туфайли 2009 йили кредитга уй олганман. Ўн икки йилдан бери кредит тўлаб келаман. Машинамиз ҳам кредит ҳисобига келган. Ҳар ойда оладиган маошимиздан маълум миқдорда ўтказамиз. Оиламизнинг тўрт нафар аъзоси ҳам ишлайди. Биримиз уй, яна биримиз автомашина кретидини тўлаймиз. Қолганларнинг ойлиги кундалик эҳтиёжлар учун ишлатилади. Демоқчиманки, бизда қўша-қўша ортиқча уйлар ва бошқа мол-мулклар йўқ, бизнес лойиҳалар ҳам қилолмаганмиз. Шу боис ҳам даромадлар декларациясини тўлдириш мени хавотирга солмайди.

    Бу қарорнинг қабул қилинаётгани жуда қувонарли ҳолат. Мазкур тартиб йўлга қўйилса, бошқарув тизимидаги бир қанча муаммолар юзага чиқади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилиб, ечими топилади, деб умид қиламан».

    «Амалдорлар ҳам ризқига ярашасини ейди» — Садбархон Мамитова, Бўстон тумани ҳокими.

    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Ҳар бир инсон эҳтиёжига яраша ҳаёт кечирса бўлаверади. Ортиқча нарса Яратганга ҳам хуш келмайди, деб ўйлайман. Кўп йиллар турли ташкилотларда раҳбар сифатида фаолият юритган бўлсам-да, аммо яшаш тарзим оддий. Олти сотих уйда яшайман, оилавий аҳволим бой ҳам, ўта камбағал ҳам эмас, аммо ўз эҳтиёжим учун барча шароитни яратганман. Менимча, инсон бешала бармоғини оғзига тенг тиқса, тиқилиб қолса керак. Ҳар бир одам қандай йўл орқали даромад топса ҳам, барибир ризқига ярашасини ейди. Амалдорлар ҳам худди шундай.

    Даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳасига муносабатим жуда яхши. Амалдорларнинг даромадини ҳам ҳисоб-китоб қилиш вақти келди назаримда. Аслида раҳбарлик лавозими ҳам бир вазифа, имконият. Лекин шуни суиистеъмол қилиб, барча мансабдорлар номига путур етказаётганлар ҳам афсуски, бор. Декларация тизими йўлга қўйилса, амалдорларнинг банкдаги ҳисобрақами, омонатлари, пул айланмалари ҳам ҳисоб-китоб қилинса керак, деб ўйлайман».

    Мавзуга доир:  Ўзбекистонда Президентга ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкин

    15.01.2021, 08:54   Изоҳ (0)   28844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бектемир тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди

    15.01.2021, 08:42

    Ўзбекистонда ўзбошимча ва ноқонуний қурилган бинолар эгаси эндиликда жавобгарликка тортилиши мумкин

    15.01.2021, 07:56

    «Бузилганда бунақа майда-чуйда бўлиб кетган бинони биринчи марта кўряпман» – Қурилиш вазири Жиззахдаги қулаган бино сабаблари ҳақида

    15.01.2021, 07:50

    Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ташкил этилади

    15.01.2021, 07:12

    Ўзбекистонда судьяларга маош энди давлат бюджетидан ажратилади

    15.01.2021, 06:56

    «Бунга қачонгача чидаймиз». Андижонда бошланғич синф ўқувчиси бузилган кўприк масаласида ҳокимга мурожаат қилди

    15.01.2021, 06:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода исроиллик ҳарбийлар бўлган машина портлатилди

    Дунё | 25 июн, 16:50

    Чемпионлик йўлаклари тарихи: “Интер” “Милан”га шу орқали ҳурмат кўрсатган, “Барселона” эса ушбу анъана сабаб “Реал” билан зиддиятга борган

    Футбол | 25 июн, 16:46

    Кети Перри ва Орландо Блум 8 йиллик муносабатдан сўнг ажрашди

    Кино | 25 июн, 16:45

    Вьетнамда 8 та жиноят учун ўлим жазоси бекор қилинади

    Дунё | 25 июн, 16:40

    Озарбайжон клуби Бобир Абдиҳолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди

    Спорт | 25 июн, 16:32

    Тошкент метрополитени тирбандликлар бўйича эътирозларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:30

    Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ

    Иқтисодиёт | 25 июн, 16:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.