• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўзбошимча ва ноқонуний қурилган бинолар эгаси эндиликда жавобгарликка тортилиши мумкин

    Ўзбошимча ва ноқонуний қурилмаларга давлат томонидан бир марталик афв эълон қилинганди. Эндиликда бундай акция ўтказилмайди. Ўзбошимча қурилма эгаси эса жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда «Kun.uz» маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган бир марталик афв муддати тугагани боис энди ўзбошимча ва ноқонуний қурилмалар эгаси жавобгарликка тортилади.

    Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаевнинг маълум қилишича, акция доирасида Тошкент шаҳридан 36 минг 568 та мурожаат келиб тушган, шундан 71 фоизи ижобий ҳал этилган, 17 фоизи рад этилган, 12 фоизи субъектив ва объектив сабабларга кўра комиссия ишчи гуруҳи ўрганишида турибди.

    «Акция тугаганига қарамай, 12 фоиз аризалар ҳокимликларда турганининг сабаби шундаки, Шайхонтоҳур туманида Эски шаҳар ҳудуди, Юнусобод туманида Ҳасанбой ҳудудида каналлар бор, бу каби ҳудудларда турган объектларга жавоб бериш ва ижобий ҳал қилиш имконияти йўқ. Энди ноқонуний қурилма аниқланганда чора кўрилади. Буёғига акция бўлмайди, давлат ерини асрашимиз керак. Аммо чора кўришдан олдин, биринчи галда тушунтириш ишлари олиб борилади», – деди Мурод Файзуллаев.

    Бошқарма бошлиғига кўра, ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, кадастр хизматига мурожаат келиб тушса, жойига чиқиб вазият ўрганилади. Агар объект ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса, ҳолат юзасидан тегишли органларга хабар берилади ва таъсир чоралари кўрилади.

    Таъкидланишича, 2020 йилда 676 та ҳолат бўйича ишлар судга оширилган ва тақдимномалар киритилган. Масалан, Сергели тумани «Саватча» маҳалласида 19 та қурилма туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда жойларда бартараф этилган.

    Яна 100 минг нафар аҳоли акция доирасида мурожаатини билдирмагани маълум бўлган.

    «Уларнинг мурожаат қилмагани ўрганилган. Бунинг сабаби қурилма эгаларининг мулк ҳуқуқини эътироф этилишига эҳтиёжи бўлмаган ҳамда долзарб эмас», — деган Кадастр агентлиги директори ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев.

    Адлия вазирлигининг маълумот беришича, ушбу акция давомида республика бўйича 200 мингга яқин мурожаат бўйича ноқонуний қурилмага нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган. Бу эса умумий мурожаатларнинг 33 фоизини ташкил этади.

    Акция доирасида қабул қилинган 25 мингга яқин мурожаат бўйича эса комиссия ижобий хулосасига қарамасдан, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан асоссиз равишда қарор қабул қилинмаган.

    Аввалроқ Тошкент марказидаги кафе ва ресторанларнинг ноқонуний қўшимча қурилмалари олиб ташланаётгани ҳамда Бўстонлиқдаги «снос»лар юзасидан бир қатор мансабдорлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

    15.01.2021, 07:56   Изоҳ (0)   27469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бузилганда бунақа майда-чуйда бўлиб кетган бинони биринчи марта кўряпман» – Қурилиш вазири Жиззахдаги қулаган бино сабаблари ҳақида

    15.01.2021, 07:50

    Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ташкил этилади

    15.01.2021, 07:12

    Ўзбекистонда судьяларга маош энди давлат бюджетидан ажратилади

    15.01.2021, 06:56

    «Бунга қачонгача чидаймиз». Андижонда бошланғич синф ўқувчиси бузилган кўприк масаласида ҳокимга мурожаат қилди

    15.01.2021, 06:08

    Ўзбекистон ФВВ Қайроққум сув омбори ёрилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

    15.01.2021, 01:58

    Ўзбекистонликлар 2020 йилда банклардан қанча доллар сотиб олгани маълум қилинди

    14.01.2021, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00

    Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 14:50

    Индонезия Туркияда ишлаб чиқилган KHAN баллистик ракета тизимини қабул қилиб олди

    Дунё | 6 август, 14:41

    Хитой кўприк қуриш учун тоғни иккига бўлди (видео)

    Дунё | 6 август, 14:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.