Бирлашган Араб Амирликларида коронавирусининг янги штамми билан касалланишнинг бир нечта ҳолати аниқланди, деб хабар қилди 29 декабрь куни Аrab News порталига таяниб «Интерфакс».

Фото: Reuters

Касалликни юқтирганлар чет элдан келган, аммо қайси мамлакатдан эканлиги аниқланмаган. 29 декабрь куни БААда 1506 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, икки киши касаллик оқибатида вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида 1475 бемор касалликдан фориғ бўлган.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, Бирлашган Араб Амирликларида пандемия бошланганидан бери 204 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 662 киши вафот этган.

Ҳозиргача янги штамм Буюк Британиядан ташқари Нидерландия, АвстралияДания, БразилияГерманияШвейцарияФранция, ЯпонияЖанубий Корея ва Иорданияда аниқланди.