• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нэшвилл марказидаги портлашни «компьютер гики» Энтони Уорнер содир этган. У ҳаммани эвакуация қилишга чақирган ва ягона қурбон бўлган. Уорнер 5G’нинг хавфлилигига ишонган

    25 декабрь куни Рождество тонгида Американинг Теннесси штати пойтахти Нэшвилл шаҳри марказида ғилдиракли уй портлаб кетди, деб ёзади Meduza. Бунинг оқибатида бир киши — автотрейлернинг 63 ёшли хўжайини Энтони Куинн Уорнер вафот этди. Полициячилар фургон ичидан эшитилган, портлаш ҳақидаги огоҳлантиришни эшитмаганида ва яқин атрофдаги бинолардан одамларни эвакуация қилмаганида, қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин эди. Норасмий маълумотларга кўра, портлашга Уорнернинг 5G технологиялари борасидаги «паранойя»си сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Нэшвиллда автотрейлер портлаши оқибатлари, 2020 йил 25 декабрь

    Нэшвиллда автотрейлер портлаши оқибатлари, 2020 йил 25 декабрь
    Фото: AP Photo

    Ўзи нима бўлган эди?

    25 декабрь куни эрталаб 6:30 да Нэшвилл марказида ғилдиракли уй портлаб кетди. Портлашдан олдин ундан аёл кишининг «компьютерлаштирилган» баланд овози янграган. Овоз автомобиль 15 дақиқадан кейин портлаши ҳақида огоҳлантирган ва портлашгача қолган вақтни тескари тартибда санай бошлаган. «Агар бу хабарни эшитаётган бўлсангиз, зудлик билан эвакуация қилинг», — деган овоз.

    Шу билан бир вақтда автотрейлер динамикларидан британиялик қўшиқчи Петула Кларкнинг Downtown қўшиғи янграган. 1964 йилда чиққан қўшиқ «бир ўзинг бўлганингда ва ҳаёт сени ёлғиз ҳис қилдираётган бўлса, шаҳар марказига бор» деган сўзлар билан бошланади. Кейин эса у ерда «чироқлар анча ёрқинроқ» эканлиги ва «муаммолар ва ташвишлар ҳақида» унутиш мумкинлиги айтилади.

    Портлаш содир бўлган кўча Нэшвилл марказида жойлашган, у ерда тарихий бинолар кўп бўлиб, улар кафе ва барларни ўз ичига олган. Автотрейлер Американинг АТ&Т телекоммуникация компаниясининг дата-маркази яқинида тўхтаб турган. Портлаш тўлқини яқинда жойлашган уйларнинг ойналарини синдирди, АТ&Т офиси қаршисида жойлашган бинонинг олд қисмини вайрон қилди, учта автомобилни йўқ қилди, дарахтларни қулатди.

    Бундан ташқари, дата-марказга етган зарар туфайли Теннессининг баъзи қисмларида, шунингдек, Қўшни Алабама ва Кентукки штатларида уяли алоқа ва интернет вақтинчалик ишламай қолди. Бунинг натижасида полиция ва тиббиёт муассасаларининг фавқулодда рақамларига ҳам тушиб бўлмаган.

    This is video of Friday morning's explosion recorded by an MNPD camera at 2nd Ave N & Commerce St. pic.twitter.com/3vaXhoUOAR

    — Metro Nashville PD (@MNPDNashville) December 28, 2020

    Кимлар жабрланди?

    Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу 63 ёшли Энтони Куинн Уорнер. У автотрейлер эгаси бўлган ва воқеа жойидан топилган одам қолдиқларининг ДНК-таҳлилига кўра, фургон портлаган вақтда унинг ичида бўлган.

    The #FBI and #ATF are seeking info concerning the owner of the RV, Anthony Quinn Warner, linked to the explosion in downtown Nashville on Friday morning. Recognize him? Call 1-800-CALL-FBI or submit tips online at https://t.co/hG6KFmQ7dG. @FBI @ATFHQ @ATFNashville pic.twitter.com/o8fqiHkATl

    — FBI Memphis (@FBIMemphis) December 28, 2020

    Яна уч киши жароҳатлар билан касалхонага етказилган: улар барқарор ҳолатда. Агар воқеа жойига полициячилар бориб қолмаганида қурбонлар кўпроқ бўларди. Полиция ходими Жеймс Луэллин ўқ узилганлиги ҳақидаги хабарлар туфайли фургон турган кўчага етиб келган. Бу маълумот тасдиқланмаган, қайтага полициячи портлаш ҳақидаги огоҳлантиришни эшитиб қолган.

    Луэллин қўшимча кучларни чақирган, унга ёрдам бериш учун яна беш ҳамкасби етиб келган. Улар биргаликда ғилдиракли уй тўхтаб турган даҳага кириш жойларини тўсиб қўйган ва қўшни уйлар эшикларини тақиллатиб, одамлардан хавфсиз масофага узоқлашишни илтимос қила бошлаган. Улар уйдан чиқариб юборган одамлар орасида тўрт болали аёл ҳам бўлган.

    26 декабрь куни олти полициячининг беш нафари матбуот анжуманида қатнашди, у ерда уларга одамлар ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирилди. «Бу бизни бир умрга, ҳаётимизнинг қолган қисми давомида боғлаб туради. Рождество энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди», — деди портлаш оқибатида эшитиш қобилиятидан қисман маҳрум бўлган офицер Жеймс Уэллс.

    Chief John Drake joined the five officers in an emotional group hug after this morning's news conference. pic.twitter.com/7eECAJYNBQ

    — Metro Nashville PD (@MNPDNashville) December 27, 2020

    Ким айбдор?

    ФҚБ фикрича, портлашни Энтони Куинн Уорнернинг ўзи содир этган. Унинг шериклари бўлмаган, деб тахмин қилинмоқда. Федерал агентлар кузатув камераларидан олинган кўп соатли қайдларни кўриб чиқиб, шундай хулосага келди: портлашдан олдин кўчада Уорнердан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Америкаликнинг хатти-ҳаракатини тергов оммавий қотиллик содир этишга уриниш эмас, балки ўз жонига қасд қилиш деб ҳисоблади.

    Уорнер Нэшвилл ташқарисида — Антиохиядаги икки қаватли уйда яшаган, у шаҳар марказидан, тахминан, 18 километр узоқликда жойлашган. У ёлғиз яшаган ва Daily Mail маълумотларига кўра, марҳум акасининг мероси туфайли онаси билан ўрталарида келишмовчилик бўлган. Уорнернинг танишлари уни тинч, хотиржам, бироз ғалати одам, «компьютер ботаниги» сифатида тавсифлади. У IТ соҳасида фрилансер бўлиб ишлаган. Шунингдек, 1990 йилларда у қўриқлов сигнализациялари савдоси бўйича бизнесга эгалик қилган.

    Марҳумга буюртмалар берган Fridrich & Clark Realty кўчмас мулк агентлиги раҳбари Стив Фридрих ФҚБга маълум қилишича, декабрь бошида Уорнер унга пенсияга чиқаётганини айтган. Шунингдек, Уорнер собиқ маъшуқасига машинасини совға қилиб юборган ва унда онкологик касаллик борлигини айтган (бу рост ёки ёлғонлиги ноаниқ). Бундан ташқари, матбуот маълумотларига қараганда, вафотидан бир ой аввал у ўз уйини лос-анжелеслик Мишель Суинг исмли аёл номига ўтказган. Унинг Уорнерга қандай боғлиқлиги борлиги номаълум.

    Шу пайтгача Уорнер ҳеч қачон полиция эътиборига тушмаган. У бу қилмишини нима мақсадда амалга оширгани ҳозирча аниқ эмас. Associated Press манбасига кўра, Уорнер АТ&Т оператори биносини нишонга олган бўлиши ҳам мумкин (унинг ғилдиракли уйи портлашдан олдин шу ерда тўхтаб турганди).

    ФҚБ агентлари Уорнернинг қўшниларидан унда 5G борасида «паранойя» бўлган-бўлмаганлиги ҳақида сўраган. Фитна назарияси тарафдорлари фикрича, ушбу алоқа технологияси одамларни кузатиш, онкологик касалликлар ва коронавирус тарқатиш мақсадларида қўлланилиши мумкин.

    Daily Mail’нинг текширувга яқин манбасига қараганда, Уорнер ростан ҳам 5G одамларни ўлдириш учун қўлланилади, деган фикрда бўлган. У 2011 йилда отаси деменция (ақли пастлик)дан вафот этганидан кейин бунга ишонишни бошлагани ҳақидаги версия текширилмоқда. FOX манбалари маълум қилишича, Уорнернинг отаси 2006 йилда АТ&Т таркибига кирган БеллSouth компаниясида кўп йиллар ишлаган.

    «Ҳозирча норасмий мотив шундан иборатки, гумонланувчи 5G ўлимларга сабаб бўлишини, портлашдан кейин уни қаҳрамон деб эълон қилишларини тахмин қилган», — деди Daily Mail ҳамсуҳбати.

    Мавзуга доир: Нэшвиллда Рождество тонгида ғилдираклар устидаги уй портлаб кетди. Бунга қадар автомобиль 15 дақиқадан сўнг портлаши ҳақида овоз янграган

    29.12.2020, 23:44   Изоҳ (0)   27660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ бош котиби 2021 йилни тикланишга бағишлашни таклиф қилди

    29.12.2020, 23:28

    Хитой 2028 йилга келиб иқтисодиётда АҚШни ортда қолдириши мумкин

    29.12.2020, 22:43

    Аргентина ўз аҳолисини коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмлашни бошлади

    29.12.2020, 21:41

    Америкалик шифокорлар COVID-19’нинг респиратор симптомлардан ҳам аввалроқ пайдо бўладиган аломатларини маълум қилди

    29.12.2020, 21:10

    Аргентина президенти вакциналар атрофидаги савдо ва геосиёсий баҳс ҳақида гапирди

    29.12.2020, 18:25

    Вакиллар палатаси америкаликларга тўғридан-тўғри тўловларни 600 доллардан 2000 долларгача оширишни ёқлаб овоз берди

    29.12.2020, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.