• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АЭС қурилиши мавзуси кун тартибига қайтмоқдами?

    Мафтуна Алиева, «Дарё» ёш журналистлар мактаби тингловчиси.

    Ўзбекистонда «Росатом» билан бирга АЭС қуриш режалаштирилаётгани сўнгги йилларда кенг жамоатчилик орасида мунозаларга сабаб бўлаётган эди. Яқинда Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев бу мавзуни кун тартибига қайтарди: у «АЭС шартномаси деярли тайёр, фақат техник жиҳатлари қолди», деб маълумот берди. Бу АЭС масаласи яна бир бор кўтарилишига сабаб бўлди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Россия элчисининг иши шошқалоқликми?

    Ўзбекистон 2019 йилда АЭС қурилиш ишларида экспертлик миссияси сўраб МАГАТЭ — халқаро атом агентлигига мурожаат қилган эди. Шу муносабат билан 2021 йилда МАГАТЭнинг Pre-INER миссияси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

    «ЎзАтом» агентлиги бошқарма бошлиғи Шавкат Абдукомилов «Kun.uz»га берган интервьюсида INIR миссияси ва бу миссиядан кўзланган мақсад нима экани ҳақида маълумот берган эди. Мутахассиснинг берган маълумотларига кўра, Pre-INER миссиясининг вазифаси АЭСга илк қадам қўяётган давлатларга уларнинг миллий ядровий инфратузилмаси ҳолатини баҳолашда экспертлик ёрдамини кўрсатишдан иборат. МАГАТЭ йўриқномасига кўра, АЭС қурилиши уч босқичда амалга оширилиши керак:

    • атом энергетикасини ривожлантириш бўйича қарор қабул қилиш;
    • АЭС қуриш бўйича шартнома тузиш учун тайёргарлик;
    • қуриб бўлинган АЭСни фойдаланишга топшириш.
    INIR экспертлик миссиясини ўтказиш АЭСга қадам қўйишнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Бу миссия ҳали ўтказилмагани ва МАГАТЭ ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этмагани туфайли Россия элчисининг маълумотини шошқалоқлик сифатида баҳолаш мумкин. АЭС атрофидаги музокаралар бизни яна АЭС масаласига қайтишга мажбур қилди.

    АЭС нима учун «қўрқинчли»?

    Бугун бутун дунёда энг арзон электр манбайи АЭС бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонда электр олишнинг бу усулига нисбатан қўрқув мавжуд. Баъзи мутахассислар жамоатчилик орасида АЭС қурилишидан хавотир борлигига қуйидаги омилларни сабаб қилиб кўрсатади:
    • атом электр станциясини ишлатиш учун айни шу йўналишнинг малакали ходимлари ва саноат маданиятининг юқори даражаси талаб қилинади. Ўзбекистонда эса ҳар иккисини бирдек таъминлашнинг иложи йўқ деб ҳисоблашади;
    • кўпчилик Фукусима ва Чернобил воқеаларини, радиактив заҳарланиш хавфи мавжудлигини АЭС қурмаслик учун асос қилиб кўрсатади;
    • бундан ташқари, қурилиши кўзда тутилган АЭС айнан «Росатом» билан ҳамкорликда амалга оширилиши Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш учун эмас, Россия сиёсий таъсирини ошириш учун хизмат қилиши мумкинлиги ҳақидаги қарашлар ҳам мавжуд.

    АЭСга ўтиб кетишга бизни нималар мажбур қиляпти?

    Энергетиканинг етакчи мутахассислари фикрига кўра, электр энергияси билан боғлиқ реал муаммолар кўлами анчайин ката. АЭС қурилиши натижасида келиб чиқиши ҳозирча фақат тахмин бўлган муаммоларнинг эса ечимини топиш мумкин.

    Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 80 фоизи ИЭСларда — кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғи маҳсулотларидан олинади. Бундай усулда олинадиган электр энергияси таннархининг деярли 70 фоизини айнан ёқилғи нархи ташкил этади. Кўмир, табиий газ каби фойдали қазилма захиралари чеклангани туфайли уларнинг нархи ошиб бориши электр энергияси нархининг ҳам ошишига сабаб бўлади.

    Бундан ташқари, электр энергияси олишнинг ушбу усули атмосферанинг ифлосланишига ҳам сезиларли ҳисса қўшади. Масалан, 1000 МВт энергия учун ИЭС атмосферага 13 минг тонна заҳарли газ ва 165 минг тонна кўмир чанги чиқаради. Бу эса, ўз навбатида, экология бўйича Париж келишувига амал қилишга тўсқинлик қилади.

    Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Узатом» бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, тикланадиган энергия манбалари, масалан, шамол ёки Қуёшдан электр энергияси олиш иқлим барқарорлигига боғлиқ. Бу эса уларни доимий сақлаб туриш чора-тадбирларини кўришни талаб қилади. Натижада Қуёш ёки шамол энергиясидан олинган электр энергиясининг нархи қимматлашади.

    Бундан ташқари, Ўзбекистонда электр энергиясини аҳолига етказиб бериш билан боғлиқ техник муаммолар ҳам талайгина. Осиё тараққиёт банки таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқарадиган станцияларнинг ёши 40—50 йилни ташкил этади; улар мустақиллик йилларида жиддий таъмирланмаган.

    Жаҳон банкининг маълумотига қараганда, Ўзбекистонда электр истеъмоли 1990 йилдан буён мунтазам пасайиб кетяпти.

    Шундай қилиб, АЭС — энг мақбул ечим

    Мутахассисларнинг фикрича, юқоридаги муаммоларни ҳал қилишнинг энг мақбул ечими атом электр станцияси қуришдир.

    АЭС мутлақо яшил энергия манбайи ҳисобланади. Уларнинг атмосферага зарари деярли йўқ. Газ ёки кўмирдан фарқли ўлароқ, уран электр таннархининг жуда кам қисмини — бор-йўғи 8—10 фоизини ташкил этади. Бу эса электр энергияси нархининг барқарорлигини таъминлайди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    29.12.2020, 15:06   Изоҳ (0)   77002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 15 йил давомида муқим яшаган шахсларга тўғридан-тўғри фуқаролик бериш тартиби жорий қилинади

    29.12.2020, 14:50

    Ўзбекистонда 2021 йилда иккита тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади, Тошкент ер усти метросининг иккинчи навбати ишга тушади

    29.12.2020, 14:46

    «ЖСТга кириш ҳамда Евроиттифоқ билан ҳамкорлик бўйича ишларни фаоллаштириш лозим» — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 14:38

    Ўзбекистонда 2021 йилда автомобиль ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади, 73 та акциз солиғи бекор қилинади

    29.12.2020, 14:29

    Андижонда 2021 йил номи ёзилган баннер Президент мурожаатномаси тугамай ўрнатилди

    29.12.2020, 14:23

    Шавкат Мирзиёев: «Давлат иштирокидаги корхоналар давлатнинг ўзига оғир юк бўляпти»

    29.12.2020, 14:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уго Экитике “Ливерпуль” тарихида ноёб натижа қайд этди

    Спорт | 26 август, 10:23

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.