Андижонда 2021 йил номи ёзилган баннерларни ўрнатиш бошланди. Жараён фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллади. Унда давлат раҳбари 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб номлашни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифидан бир соат ўтар-ўтмас, Мурожаатнома ҳали давом этаётган вақтда, Андижон шаҳри марказидаги майдонда 2021 йили номи туширилган баннерлар пайдо бўлган.
Блогер Шаҳноза Соатова ҳам баннернинг илинишига оид ўз тахминлари билан бўлишган: «Учта тахмин: биринчиси, мурожаатноманинг мазмуни (камида шу жойи) аввалроқ сизган; иккинчидан, андижонликлар авлиё; учинчидан, уларнинг тезкор ташқи реклама бўйича ишлари таърифига сўз ожиз (тажрибасини ўрганиш, дарсликларни киритиш керак)».
Изоҳ (0)