Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Россиялик вирусологлар коронавируснинг янги штамми келтириб чиқадиган хавфни маълум қилди

    22.12.2020, 06:22 39680

    Буюк Британияда рўйхатдан ўтган коронавируснинг янги тури тез тарқалиб, тиббиётга юкни кўпайтиради. Бу ҳақда «РБК» билан суҳбатлашган вирусологлар маълум қилди.

    Фото: Блеск.cз

    Фото: Блеск.cз

    Федерал ва фундаментал тиббиёт илмий-тадқиқот марказининг етакчи тадқиқотчиси, вирусология профессори Александр Чепурновнинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатларда, шу жумладан, Россияда янги штамм пайдо бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

    «Ўйлайманки, барибир у кириб келади, бизнинг чегараларимиз ҳам ёпиқ эмас. Шуни англаш керакки, биз ҳаммамиз анчадан бери енгил ваҳима ҳолатида эдик ва шунинг учун бундай нарсалар, эҳтимол, кучли ҳиссиёт билан қабул қилинади. Қандай бўлмасин, бу яхши нарсага олиб келмайди, беморларнинг сонини ва вирус тарқалиш тезлигини оширади», – деди Александр Чепурнов.

    Вирусологнинг фикрига кўра, вируснинг янги варианти тезроқ тарқалиши мумкин бўлганлиги сабабли у аста-секин асл штамм ўрнини босади.

    «Ҳеч бўлмаганда тарқалиш, кўпайиш тезлигида афзалликларга эга бўлган ҳар қандай биологик организм доим ўзидан аввалги кучсиз турини мағлуб қилади», – деб таъкидлади Чепурнов.

    Москва давлат университети профессори, биология фанлари доктори, вирусолог Алексей Аграновскийнинг таъкидлашича, Буюк Британия билан бир қатор мамлакатларнинг ҳаво қатновини чеклаш коронавируснинг янги турини тарқалишининг, ҳеч бўлмаганда, вақтинча олдини олиш учун оқилона чора.

    «Албатта, инсон ўжар мавжудот, кимдир саёҳат қилади, эртами-кечми вирус бошқа мамлакатларга олиб келинади. Аммо ўзини ҳимоя қилиш мумкин бўлса, бундай чораларни кўриш яхшироқ», – дейди Аграновский.

    Вирусологнинг таъкидлашича, эҳтимол, янги штамм касалликнинг ривожланишига таъсир қилмайди ва ўлим сонини сезиларли оширмайди.

    «Аммо бу янги одамларга тезроқ юқади. Бу шундай тез юқувчан вирус, демак, бу ташвишланишга арзийди», – деди у Алексей Аграновский.

    Аграновскийнинг сўзларига кўра, янги штамм ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигига қарамай, мавжуд вакциналар уни тўхтата олади, деб тахмин қилиш мумкин.

    «Вируснинг бошоқсимон оқсили ёки унинг бир бўлаги вакцинанинг фаол қисмидир, бу вакцина танага киритилади ва бунга жавобан антитаналар ишлаб чиқарилади. Улар ушбу оқсил таркибида кўп жойларда ишлаб чиқарилади. Агар вируснинг янги мутацияси пайдо бўлса ва у тез тарқалса, эҳтимол у бир оз бошқача бошоқсимон оқсилга эга бўлади. Аммо вирус тубдан ўзгармайди, бунинг эҳтимоли жуда кам.

    Эҳтимол, янги штамм уни зарарсизлантирадиган ва тўхтатиб қоладиган мавжуд вакциналар учун нишон бўлади. Демак, шу сабаб ҳали умид бор», – дейди Аграновский.

    Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқлангани, шу туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида касаллик тарқалиш суръати тезлашгани ҳақида 14 декабрь куни маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мэтт Хенкок маълум қилди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ лекин ундан хавфлироқ эмас.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда ташкилот бу штамми ўрганмоқда.

    Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да ҳам ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди. Вируснинг янги варианти ҳозирги вакциналар ҳосил қиладиган иммунитетдан кучлироқ бўлиши мумкин, деган тахминлар учун ҳозирча бирор бир асос йўқ. Буюк Британия 8 декабрь куни Ғарб мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган дори воситаси билан оммавий вакцинация қилишни бошлаган эди.

    Европанинг бир қатор мамлакатлари — Нидерландия, Бельгия, Австрия ва Италия кабилар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишини эълон қилиб улгурди. Ирландия, Франция ва Германия, шунингдек, Исроил ҳам шундай қарор қабул қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Bild нашри маълумотларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан Буюк Британиядан Евроиттифоққа парвозларни 20 декабрь оқшомидан то 2021 йил 6 январигача мувофиқлаштирилган ҳолда тақиқлаш бўйича келишишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва ЖАР ўртасидаги авиақатновлар чекланиши, Буюк Британия билан темир йўл ва паром алоқаси ҳам тўхтатилиши мумкин.

    Шунингдек, Янги штамм сабаб 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларни чеклади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    Бугун, 14:23

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Ханчжоу—2022. Муҳсин Ҳисомиддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди

    Бугун, 12:38

    Ўқитувчиларнинг 15 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз тўплашга жалб қилинган — “Юксалиш”

    Бугун, 12:25

    Тошкентнинг қатор туманлари ҳудудида октябрь бошида иссиқ сув таъминоти бир неча кунга ўчирилади

    Бугун, 12:10

    Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистоннинг 18 та ноёб экспонати тақдим этилди

    Бугун, 11:52

    Нью-Йоркда кучли ёмғир ортидан кўчаларни сув босди. Шаҳарда фавқулодда режим эълон қилинди (видео)

    Бугун, 11:40

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    11:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.