• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Мен ўз қотилимга телефон қилдим. У тан олди» — Алексей Навальний ФХХ ходимлари билан ўзининг заҳарланиши бўйича гаплашгани акс этган видеони эълон қилди

    Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний «Мен ўз қотилимга телефон қилдим. У тан олди» номли видеороликни эълон қилди. Видеода Навальнийнинг айтишича, у ўзининг заҳарланиши ортида Федерал хавфсизлик хизматининг гуруҳи тургани ҳақидаги суриштирувни эълон қилишдан олдин, гуруҳ аъзоларидан бири — Константин Кудрявцев билан гаплашган ва Кудрявцев Навальнийни ўлдиришга ҳаракат қилинганини тасдиқлаган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Навальнийнинг қайд этишича, қўнғироқ 14 декабрь куни эрталаб — суриштирув эълон қилинишидан бир неча соат аввал амалга оширилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у «телефон пранкерлари фойдаланадиган энг оддий дастур» ёрдамида ўз рақамини яширган ҳамда унинг ўрнига ФХХ ходимлари бир-бирига қўнғироқларни амалга оширадиган коммутатор рақамини қўйган. «Ҳисоб-китоб оддий. Эрталаб соат еттида қўнғироқ, сен таниш хизмат рақамини кўрасан, гўшакни кўтарасан ва гаплашишни бошлайсан. Мен қўнғироқ қилганларнинг деярли барчаси жавоб берди, деярли барчаси тезда гўшакни қўйди. Кейин эса бизни катта омад кутиб турганди», — дея ҳикоя қилди Навальний. Сиёсатчининг айтишича, у Константин Кудряцев билан 45 дақиқа гаплашишга муваффақ бўлган.

    Тўлиқ матни ва аудиоёзуви The Insider томонидан эълон қилинган суҳбатда Навальний ўзини Хавфсизлик кенгашининг котиби Николай Патрушевнинг ёрдамчиси деб таништирган ҳамда раҳбариятга ҳисобот тайёрлаш учун операциянинг баъзи тафсилотларини аниқлаштирмоқчи эканлигини айтган.

    Суриштирувда иштирок этган CNN телеканалининг хабар беришича, дастлаб Навальний телефон сўзлашувларида ўзини ҳақиқий исми билан таништирган ва фақат Кудрявцев билан суҳбатда ўзини Патрушевнинг ёрдамчиси сифатида кўрсатган.

    Хусусан, Навальний нима сабабдан операция унинг ўлими билан тугамаганини сўраган. Кудрявцевга тегишлилиги Навальний томонидан таъкидланаётган овоз операцияни яхши режалаштирилган деб ҳисоблашини маълум қилган, унинг муваффақиятсизлигини эса вазиятнинг ўзгариши билан боғлаган. Овознинг тахмин қилишича, муваффақиятсизлик самолётнинг Омскка жуда тез қўнгани ҳамда аэропортдаги тез ёрдам гуруҳининг тезкор ҳаракати сабабли юз берган.

    Шунингдек, Навальнийнинг суҳбатдоши сиёсатчининг олиб қўйилган кийимларини «Новичок»дан қандай тозалаганини айтиб берган. «Калта иштон (трусик) устида, ички қисмда ишлашни айтишди», — деган телефондаги овоз. Аниқлаштирувчи саволга жавобан Кудрявцев бундай кўрсатма ФХХ ходими Станислав Макшаков томонидан берилганини айтган. Макшаков операцияни амалга оширган гуруҳнинг раҳбари эканлиги тахмин қилинмоқда.

    Шунингдек, Кудрявцев операцияда қатнашган яна бир ФХХ ходими — Василий Калашниковнинг фамилиясини тилга олган. The Insider’нинг ёзишича, Калашников биологик намуналардаги нервни фалаж қиладиган агентларнинг метаболитларини аниқлаш соҳасида эксперт ҳисобланади. Маълум бўлишича, Навальний комага тушганидан кейин Станислав Макшаков Калашниковга қўнғироқ қилган.

    Навальний яна бир суҳбатни эълон қилган, унда суҳбатдош қандайдир «Михаил» — Кудрявцевнинг сўзларига кўра, Михаил унга тозалаш учун кийимларни берган (The Insider’нинг ёзишича, у ФХХнинг терроризм билан кураш бўйича ҳудудий бошқармаси бошлиғи Михаил Евдокимов ҳисобланади). У Навальний билан операцияни ҳимояланмаган телефон тармоғи орқали батафсил муҳокама қилишдан бош тортган, бироқ сиёсатчининг кийимларини Кудрявцевга берганини тасдиқлаган.

    «Новичок»ни яратган олимлардан бири Владимир Углев сентябрь ойида Навальний ички кийим орқали заҳарланганини тахмин қилганди. «Вақт ва динамикага (катта эҳтимол) кўра, Навальний эрталаб соат олтида ўрнидан турган, душ қабул қилган, танасини буғда юмшатган, заҳарланган калта иштонни кийган, самолётда эса заҳарланишнинг жиддий белгилари бошланган», — дея гапирган мутахассис.

    Навальнийнинг янги видеосидан кейин Владимир Углев ўз тахминининг мантиғини тушунтириб берган. «Мен заҳарловчи модда айнан калта иштонларга сурилганлигини тахмин қилгандим, чунки бу энг интим нарса бўлиб, унга эгасидан бошқа одам тега олмайди. Бошқа одамларнинг зарарланиш хавфи ҳам йўқ. Албатта, пайпоқлар ҳам бор, бироқ калта иштон остида юмшоқ ва қабул қилувчан тери бор, масалан, товон териси ундай эмас», — дея маълум қилган Углев.

    Мавзуга доир: 

    • «Таҳдидларингизга тупурдим». Навальнийнинг гаплари юзасидан экстремизмга текширув бошланганидан сўнг Путинга мурожаат қилди
    • «Путин ушбу вазиятни бошқараётганига заррача шубҳа йўқ». Навальний унга суиқасд қилингани ҳақида
    • «У кимга керак ўзи? Агар хоҳлаганимизда ишни охирига етказган бўлардик». Путин Навальнийнинг заҳарлангани ҳақида

    21.12.2020, 23:28   Изоҳ (0)   35532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ COVID-19 мутацияси тарқалишини тўхтатишга чақирди

    21.12.2020, 22:27

    Дания ҳукумати коронавирус сабаб ўлдирилган миллионлаб қоракўзанларнинг жасадини кавлаб олиб, ёқиб юборади

    21.12.2020, 18:19

    Россияда бир кунда рекорд даражада — 29 350 киши коронавирусга чалинди

    21.12.2020, 17:56

    Францияда коронавирусга қарши эмлаш 27 декабрда бошланади

    21.12.2020, 16:55

    АҚШда шатдауннинг олдини олиш учун бир кунга бюджет қабул қилинди

    21.12.2020, 16:42

    Қозоғистон Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқаришга киришди, февралдан оммавий эмлаш бошланади

    21.12.2020, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.