Данияда коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабаб ўлдирилган тўрт миллион қоракўзаннинг (норка) қолдиқлари ковлаб олинади, деб хабар беради Meduza.
Эксгумация бир неча ойдан сўнг — ҳайвонлар жасадида коронавирус излари қолмаганидан кейин амалга оширилади. Шундан сўнг улар чиқинди ёқиш заводида ёқиб юборилади.
Ҳукумат бу каби қарорни кўмилган қоракўзанларнинг жасади уларнинг чириши натижасида ҳосил бўлган газлар сабаб ер юзасига кўтарилиб қолаётгани боис қабул қилган. Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, бунинг натижасида кўмилган жойдан бир неча юз метр наридаги дарё суви ифлосланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Дания ҳукумати ҳайвонларда коронавирус инфекциясини келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вируси мутациясига учраганидан кейин мамлакатдаги барча фермер хўжаликларида қоракўзанлар йўқ қилинишини маълум қилди. Ушбу вирус штаммлари организмнинг коронавирусга қарши антитанани ишлаб чиқариш қобилиятини пасайтиради, бу эса келажакдаги вакциналар самарадорлигини назарий жиҳатдан пасайтириши мумкин. Шунингдек, Ирландия ҳукумати Дания тажрибасидан кейин барча қоракўзанларни йўқ қилишни тавсия этган.
Изоҳ (0)