Москвда Горбачев даврига тегишли «ЗИЛ-41047» лимузини сотувга қўйилди. Сотувчи олти метрли седанни 11,5 миллион рублга баҳолаган. Бу пулга янги Maybach Х222 харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: «Avito.ru»

Сотувга қўйилган «ЗИЛ-41047» 1987 йилда ишлаб чиқарилган ва 33 йил давомида ҳукумат лимузини 46 минг километргина йўл босган. Сотувчи Собиқ Иттифоқ даврига тегишли автомобиль ўзи мустақил ҳаракатлана олиши, аварияга учрамагани ва реставрация қилинмагани, шунингдек, машинанинг барча ҳужжатлари жойида эканлигига эътибор қаратган.

Фото: «Avito.ru»

«ЗИЛ-41047» лимузини 1986 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига қарамай, унинг 16 йиллик тиражи у қадар катта эмас: Москва заводидаги конвейердан жами 154 та машина чиққан. Уларнинг барчасига 315 от кучига эга 7,7 литрли V8 бензин двигатели ўрнатилган бўлиб, улар 3 поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: «Avito.ru»

Фото: «Avito.ru»

Лимузин эгаси автомобиль тарихига оид батафсил маълумотлар билан бўлишмаган. Афтидан, у мижозларнинг саволига автомобилни намойиш этиш вақтида жавоб беради.

Фото: «Avito.ru»

Фото: «Avito.ru»

Аввалроқ АҚШнинг 33-президентига тегишли бўлган Lincoln лимузини аукционга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.