Москвада 1995 йилда ишлаб чиқарилган пикап кузовидаги икки қаторли кабинага эга модификацияга учраган «Москвич» сотувга қўйилди. Ҳозирга қадар 99 минг километр йўл босган кўк рангли ушбу ноодатий автомобиль 900 минг рублга (12,2 минг доллар) баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
Пикап кузовидаги «Москвич» 2335 «АЗЛК-2141» базасида яратилган. 640 килограмм юкни кўтаришга қодир кичик серияли автомобиль 1994 йилдан 2002 йилга қадар ишлаб чиқарилган. 1998 йилдан бошлаб модель «Святогор» номини олган. Собиқ Иттифоқ автомобиль саноати икки қаторли кабинага эга беш эшикли автомобиль базасида узайтирилган хетчбеклар, фургонлар ва ҳатто тажриба тариқасида электропикапларни яратган. Бироқ уларнинг ҳеч бири классик «қирқ биринчи» каби машҳурликка эришмаган.
Сотувга қўйилган нусханинг ташқи кўриниши идеал ҳолатда. Пикап яқинда реставрация қилинган бўлиб, ҳозирда «Москвич» кузови худди янгидек. Бироқ машина интерьерининг суратлари эълон қилинмаган. Автомобиль қўлда кўтариладиган ойна, кассет аудиотизим ва енгил қотишмали дискалар билан жиҳозланган.
«Москвич» капоти остидан 76 от кучига эга 1,6 литрли бензин двигатель ўрин олган бўлиб, у 5 поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. 25 йил давомида пикапга бир кишигина эгалик қилган. Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш давомида конвейрдан жами 10 нусха шу каби модель чиққан холос.
Аввалроқ Украинада ҳали заводдаги плёнкаси олиб ташланмаган 30 йиллик «Москвич» топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)