Zoom видеоконференция сервиси Янги йил байрамлари арафасида бутун дунё бўйлаб бепул видеоқўнғироқлар учун қўйилган 40 дақиқали чекловни олиб ташлайди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Компаниянинг маълум қилишича, янги қоида Ханука (яҳудирлар байрами), Рождество ва Янги йил байрамларини нишонлаш вақтида амалда бўлади.
Чекловлар 17—19 декабрь, 23—26 декабрь, шунингдек, 30 декабрдан 2 январь оралиғида олиб ташланади. Хизматнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланиш учун ортиқча амалларни бажариш шарт эмас, вақтинчалик лимит автоматик равишда ечилади.
Аввалроқ Zoom 2020 йилнинг энг машҳур мобил дастурлари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)