Google компанияси оддий смартфондан қошимча реаллик ёрдамида кўриш мумкин бўлган ҳайвонлар рўйхатини яна 50 тага кўпайтирди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Google қидирув тизимида уч ўлчамли айрим объектларни топиш ва уларни қўшимча реаллик режимида томоша қилиш мумкин. Бунда смартфон камераси реал тасврига тўғирланганида виртуал тасвир узатилади. Шундай қилиб, смартфон экранида хонадаги буюмларнинг уч ўлчамли ҳолатини кўриш мумкин. Мазкур технология кўчаларда ҳам ишлайди.
Авваллари фақат йўлбарс, шер, бўри ёки ит каби ҳайвонларни кўриш мумкин эди. Янгиланган рўйхатдан эса кўплаб ноёб ва экзотик жонзотлар ҳам ўрин олган. Хусусан:
- Австралия овчаркаси;
- Акита-ину;
- Инглиз булдоги;
- Бигль;
- Бурундуқ;
- Доберман;
- Эшак;
- Жирафа;
- Зебра;
- Йоркшир терери;
- Коёт;
- Кичкина панда;
- Сигир;
- Денгиз чўчқаси;
- Оддий бегемот;
- Форс мушги;
- Регдолл;
- Чўчқа;
- Сиам мушуги;
- Сфинкс;
- Такса;
- Фенек (тулки тури);
- Оғмахон;
- Чау-чау.
Эслатиб ўтамиз,Google жониворларнинг уч ўлчамли моделини реал ҳаётда акс эттириш имконини шу йилнинг апрелида тақдим этганди.
Изоҳ (0)