• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қашқадарёда тадбиркорлик қилиб бўлмайди, сабр косам тўлди». Яккабоғлик тадбиркор аёл ҳасрати 

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркор аёл Зуҳра Муқимова метан заправка қуриш учун кўплаб муаммоларга дуч келганини айтиб, уни қийнаётган муаммо туман ҳокими билан ечим топмагач, вилоят ҳокими қабулига борганини, аммо Зоир Мирзаев қабулига киролмаётганини айтмоқда.

    Зуҳра Муқимова.

    Зуҳра Муқимова.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири муаммони ўрганиш учун Яккабоғ туманида бўлди.

    «2010 йил метан заправка қуриш ҳаракатига тушгандим. 2018 йил банкдан 5 миллиард сўм кредит олиб, ўзимнинг маблағларимни қўшиб салкам 10 миллиард сўмга заправка қурдим. 2020 йил октябрь ойи якунида заправкам битди. Ҳаммаси тайёр. Бироқ газ берилмаяпти. Шу сабаб фаолият кўрсатолмаяпмиз», — дейди Яккабоғ туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркор Зуҳра Муқимова.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор аёлнинг маълум қилишича, у муаммога ечим топиш мақсадида дастлаб туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг қабулида бўлган.

    «Туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев қабулида бўлиб, ёрдам сўрадим. Ҳоким дастлаб ёрдам беришини айтди. Ва ишчиларидан бирининг номерини бериб, шу инсон билан боғланасиз ва сизнинг муаммонгизни ҳал қиламиз деди. Яккабоғга ҳам тушунган ҳоким ишга келибди деб, хурсанд бўлдим. Аммо кейин ёрдам беролмаслигини айтди», — дейди тадбиркор аёл.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тадбиркор аёл мурожаат қилганини тасдиқлаб, туман ҳокимлиги томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар бажарилганини маълум қилди.

    «Туман ҳокими сифатида тадбиркор билан бир неча маротаба суҳбатлашганман. Метан заправка учун ер берилган. Шунингдек, компрессор учун яна ер ажратиб бердик. Хуллас, туманда қилиниши лозим бўлган ишлар якунига етказилган. Қолаверса, ҳоким сифатида вилоят ташкилотлари билан ҳам гаплашиб, тадбиркорга ёрдам беряпмиз», — деди туман ҳокими.

    Фото: «Дарё»

    Лутфиддин Абдуллаевнинг маълумот беришича, тадбиркор аёл айнан газ берилмаётгани ҳақида ҳокимга мурожаат қилмаган.

    «Тадбиркор заправкаси учун айнан газ муаммо бўлаётганини менга айтмаганди», — дейди ҳоким.

    Зуҳра Муқимованинг айтишича, у вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг тадбиркорлар муаммосини ҳал этаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлари орқали хабар топгач, вилоят ҳокими қабулига борган.

    Фото: «Дарё»

    «Вилоят ҳокими кўплаб тадбиркорларнинг муаммосини ҳал этяпти. Буни ижтимоий тармоқларда кузатиб боряпман. Аммо менга ўхшаган тадбиркорлар ҳоким қабулига киролмаяпмиз. Сабаби ҳоким атрофидаги ходимлар бунга йўл қўймайди. Улар ўзларига тегишли одамларни ҳоким қабулига киритмоқда. Вилоят ҳокими унинг олдига кирган тадбиркорлар ҳокимият ходимларининг одамлари эканлигини билмайди-ку. Ҳоким қабулига кирган тадбиркорлар муаммоси эса ҳал этиляпти», — дейди мурожаатчи тадбиркор.

    Тадбиркорнинг аниқлик киритишича, у вилоят ҳокимлигида Тўра ва Жамшид Раҳмонқулов исмли масъулларга учрашган.

    «Вилоят ҳокимига киритамиз деб чақиришди. Борсам, ҳар хил баҳоналарни айтиб, киритишмади. Айтишларича, вилоят ҳокимига кириш босқичма-босқич амалга оширилар экан. Аввал ўринбосарларга киришим керак экан. Билмадим, ҳокимга кириш учун нечта ўринбосардан ўтишим керак?», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти мудири Жамшид Раҳмонқулов тадбиркор унга ҳам вилоят раҳбарига кирмоқчилигини айтганини тасдиқлади.

    «Тўғри, тадбиркор менга ҳам вилоят ҳокими қабулига кирмоқчилигини айтганди. Аммо мен уни вилоят ҳокимига олиб кириш менинг ваколатимга кирмаслигини, ҳоким қабулига кирмоқчи бўлса, бемалол кириши мумкинлигини айтдим. Масъул сифатида эса ўз ишимни бажариб, тадбиркорга ёрдам бериш ҳаракатидаман», — дейди Жамшид Раҳмонқулов.

    Иши битмай, сарсон-саргардонликдан қийналаётган тадбиркор аёл Қашқадарёда тадбиркорлик учун имконият йўқлигини айтиб, энди тадбиркорлик қилмаслигини, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган инсонларга ҳам бундай маслаҳат бермаслигини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Айнан Қашқадарёда тадбиркорлик қилиб бўлмайди, энди тадбиркорлик қилмоқчимасман. Банкдан олган кредитим кўпайиб бормоқда. Кредитимни ёпиш учун эса заправкам ишга тушиши керак. Лекин ишлолмаяпмиз. Муаммони вилоят раҳбарига билдирмоқчи эдим. Аммо киролмаяпман. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга, тадбиркорлик қилишни маслаҳат бермайман», — дейди тадбиркор аёл.

    Ҳокимлик масъулининг айтишича, тадбиркор қурган заправкага газ берилиши учун алоҳида газ тақсимловчи станция қуриш лозим бўлади. Буни эса тадбиркорнинг ўзи қуриши керак.

    Фото: «Дарё»

    «Билишимча, муаммо мана шунда, — дейди Жамшид Раҳмонқулов. — Тадбиркор заправка учун газ тақсимловчи станция қурмаган. Масъул ташкилотлар буни ўз зиммасига ололмайди. Тадбиркор эса масъулларга шуни қуриб беришни илтимос қиляпти», — дейди вилоят ҳокимлиги вакили.

    Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларига газ берилишини назорат қилувчи Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси масъул ходими Улуғбек Сафаров тадбиркор муаммосини ҳал этиш учун 2020 йил 30 ноябрь куни махсус ишчи гуруҳ туманга боришини айтиб, унга қадар тайинли маълумот беролмаслигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 12—13 ноябрь кунлари вилоятга ташрифи чоғида вилоят ҳокими бошчилигидаги туман ва шаҳар раҳбарлари билан мулоқотда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча ҳокимлар ҳар куни тадбиркорни қийнаётган муаммони ҳал этиш билан шуғулланиши лозимлигини айтиб, 2021 йил вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш йили бўлиши лозимлигини билдирганди.

    «Дарё» тадбиркор муаммоси қай тарзда ҳал қилинишини кузатишда давом этади.

    01.12.2020, 23:36   Изоҳ (0)   57035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорабайир зотдор отлари Қашқадарёдан Тошкентгача юриб боради

    01.12.2020, 23:12

    Қашқадарёда Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди

    01.12.2020, 22:33

    «Агробанк»нинг Фарғонадаги туман филиали бошқарувчиси бир миллиард сўмлик кредитни талон-торож қилгани маълум бўлди

    01.12.2020, 22:09

    «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси

    01.12.2020, 21:59

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги судларда «снос» ишини кўриб чиқишда давлат органларини бож тўлашдан озод қилишни таклиф қилди

    01.12.2020, 21:35

    Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 31 декабргача ёпилади

    01.12.2020, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.