• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги судларда «снос» ишини кўриб чиқишда давлат органларини бож тўлашдан озод қилишни таклиф қилди

    «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳужжат лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддаси (иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш) биринчи қисми 14-1-банд билан тўлдириш таклиф этилган. Ушбу бандда давлат органлари иқтисодий судларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилиниши таклиф этилмоқда.

    Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 15 декабргача давом этади.

    Маълумот учун, ҳозирда иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

    1. Даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги, ўрмон хўжалиги даромади суммаларини (шу жумладан, ўрмон дарахтларини ўсиб турган жойида сотиш қоидаларини бузганлик учун зарар ва неустойкани, шунингдек, ўзбошимчалик билан ўрмон дарахтларини кесганлик, пичан ўрганлик ва молларни ўтлатганлик учун жарималарни) ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича;
    2. Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;
    3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича;
    4. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча даъволар бўйича;
    5. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан;
    6. Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи — мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ барча ишлар бўйича;
    7. Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари — сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
    8. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича;
    9. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича;
    10. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар бўйича;
    11. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича;
    12. Давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;
    13. Прокуратура органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;
    14. Адлия органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;
    15. Ундирувчи ёки давлат ижрочиси — қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
    16. Халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ҳукуматлараро келишувлар асосида берилган кредитлар бўйича асосий қарздор сифатида қатнашувчи давлат органлари ва ташкилотлари — субзаём олувчилардан пайдо бўлган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
    17. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан;
    18. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;
    19. Аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича;
    20. Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;
    21. Тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда;
    22. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;
    23. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари — моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;
    24. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг жойлардаги органлари — қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик бўйича давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;
    25. Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;
    26. Ҳисоб палатаси — Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинган даъволар ва бериладиган аризалар юзасидан.

    01.12.2020, 21:35   Изоҳ (0)   15984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 31 декабргача ёпилади

    01.12.2020, 20:58

    Ўзбекистондан Қозоғистонга биринчи бор eTIR процедураси бўйича юк жўнатилди

    01.12.2020, 20:34

    Янгийўлда портлаган уй яқинидан метан заправка учун елим қувурда газ ўтказилган. Икки кишининг ўлимига айнан шу ҳолат сабаб бўлган бўлиши мумкин

    01.12.2020, 19:51

    Ўзбекистондаги иккита цемент заводи газ босими пасайиши сабаб маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатди

    01.12.2020, 19:26

    Олий Мажлисдаги ошхона депутатлар қарори туфайли ундан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда ютиб олган тадбиркорга берилмаяпти

    01.12.2020, 19:02

    Наманган, Қўқон ва Андижонда машинасида минглаб «Лирика» ва «Трамадол» олиб юрган шахслар аниқланди

    01.12.2020, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.