Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2020 йил 31 декабргача Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) яқинидаги қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Нукус кўчаси ва КҲАЙ томонидан Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари оқими Қўшкўприк кўчасига йўналтирилади.
«Ўзбек қоғози» ОАЖ томонидан КҲАЙ ва Нукус кўчалари йўналишида кетаётган автотранспорт воситалари оқимининг ҳаракати ўзгаришсиз қолади.
Ҳокимлик тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
Аввалроқ Юнусободни Себзор билан боғловчи кўприк 6 декабргача ёпилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)