Туркияда 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси юз берган давлат тўнтаришига бўлган уриниш қатнашчилари устидан суд ҳукми ўқилди. Ўта оғир жиноят ишлари бўйича Анқара шаҳри суди ҳарбий давлат тўнтаришига уринишнинг тўққиз нафар иштирокчисини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Anadolu

Прокуратура айбловига мувофиқ ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этган Туркия қуролли кучларининг кўплаб собиқ офицерлари учтадан 79 тагача умрбод қамоқ жазосини олди. Ҳукм қилинганларнинг кўпчилиги Анқара яқинидаги Акинжи авиабазасида хизмат олиб қилган ҳарбий ҳаво кучларининг учувчилари ҳисобланади. Бу иш бўйича жами 475 нафар айбланувчи суд олдида жавоб бермоқда.

​Эслатиб ўтамиз, Туркияда 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси исёнчилар ҳарбий давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниб кўрди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтди. 250 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган, икки мингдан ортиқ одам жароҳат олган. Исён бостирилган.

Кейинроқ Туркияда 50 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, 160 мингдан ортиқ давлат хизматчиси, шу жумладан, ҳарбийлар ишдан бўшатилган ёки четлатилган.

Туркия ҳукумати ФЕТО мухолифат ташкилоти етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленни давлат тўнтаришига алоқадорликда айблаган. АҚШда яшайдиган Гуленнинг ўзи эса давлат тўнтаришини қоралаган ва айбловларни рад этган.