Хоразм вилоятида ажойиб одат бор: уйга меҳмон келса, беш дақиқадан сўнг қайноққина гўмма дастурхонга тортилади. Ушбу егуликни қанча кўп истеъмол қилсангиз ҳам яна кўнгил тусайверади.
Керакли маҳсулотлар:
- Қўй гўшти қиймаси − 500 грамм;
- Ўсимлик ёғи − 50+15 грамм;
- Ун − 1 килограмм;
- Пиёз − 200 грамм;
- Помидор − 20 грамм;
- Тухум − 1 дона;
- Сув − 250 мл;
- Сут − 250 мл;
- Кўкат, туз ва зираворлар.
Маҳсулотлар ажратиб олинади.
Сут, сут, туз ва ўсимлик солиб аралаштирилади. Алоҳида идишда ун ва тухум солинади.
Улар яхшилаб аралаштирилиб, хамир қорилади. Хамир тиниши учун 30 дақиқага хона ҳароратида қолдирилади.
Бу пайтда пиёз майда тўғралади.
Қийма гўшти қизиган ёғда қовурилади.
Устидан пиёз ва зираворлар солинади.
Қовурилган қийма алоҳида идишга олингандан сўнг кўкат ва помидор билан аралаштирилади.
Хамир юпқа қилиб ёйилади ва пиёла катталигида айлана шаклларга бўлиб чиқилади.
Ичига қиймали «начинка» қўйилади.
Хамир иккига букилиб, четлари яхшилаб ёпиштирилади.
Қизиб турган ёғда қизаргунгунча қовуриб олинади.
Хоразмча гўмма барчага манзур келиши табиий. Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)