Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти бўйлаб йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи фотовидеофиксация қурилмалари ўрнатилди. Мазкур видеокамералар 2 ноябрдан эътиборан ишга тушди ва бир қанча қоидабузарликларни қайд этади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фотовидеофиксация қурилмалари орқали қуйидаги қоидабузарликлар аниқланади:

  • «Тўхташ чизиғи»;
  • 1 сидирға чизиғи;
  • 19 «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгиси;
  • Белгиланган тезлик;
  • Светофор ишоралари.
Вилоят ички ишлар бошқармаси барча йўллар назоратга олинганини маълум қилган ҳамда фуқароларга ўз ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, оилавий бюджетига зарар келишига бефарқ бўлмасликни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 17 октябрдан жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар орқали аниқланиб, жаримага тортиш бошланганди, мазкур камералар бир кунда 156 кишига жарима белгилаганди.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари Алексей Хен Тошкент шаҳрида Швейцария компанияси билан ҳамкорликда 2017 йилда ишга туширилган кузатув камераларининг лицензияси тугаганини маълум қилганди. Бироқ ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов Алексей Хеннинг чорраҳаларга ўрнатилган видеокузатув мосламаларининг лицензияси тугагани ҳақидаги сўзларини рад этди ва камераларга лицензиялар муайян муддатга эмас, балки умрбод берилганини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов