Фарғона вилояти бўйлаб йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи фотовидеофиксация қурилмалари ўрнатилди. Мазкур видеокамералар 2 ноябрдан эътиборан ишга тушди ва бир қанча қоидабузарликларни қайд этади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Фотовидеофиксация қурилмалари орқали қуйидаги қоидабузарликлар аниқланади:
- «Тўхташ чизиғи»;
- 1 сидирға чизиғи;
- 19 «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгиси;
- Белгиланган тезлик;
- Светофор ишоралари.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 17 октябрдан жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар орқали аниқланиб, жаримага тортиш бошланганди, мазкур камералар бир кунда 156 кишига жарима белгилаганди.
Мавзуга доир: Фарғонада камералар тўхташ тақиқланган жойда 1 дақиқадан ортиқ қолдирилган автомобилларга жарима ёзмоқда
Изоҳ (0)