Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2 ноябрь куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумати делегацияси вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, учрашувда олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди. Ўзбекистон—Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Аввалроқ Абдулла Арипов Россия бош вазири билан икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари бошчилигидаги қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни муҳокама қилганди.
Изоҳ (0)