Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Вазирлар маҳкамаси мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирди. Ушбу режим 2020 йил март ойида COVID-19 эпидемияси туфайли эълон қилинганди, уни узайтириш ҳақидаги қарор ҳукуматнинг 28 октябрдаги йиғилишида қабул қилинган, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Фармойиш лойиҳасининг тушунтириш варағида қайд этилишича, Украинада COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият янада оғирлашгани туфайли 2020 йил 13 октябрь куни карантин чоралари Вазирлар маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 декабргача узайтирган.

«Карантиннинг амал қилиш муддати узайтирилганидан кейин Украина ҳудудида фуқароларни ҳимоя қилиш ягона тизими – фавқулодда ҳолат режими ҳам 2020 йил 31 декабргача чўзилган», – дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Украинада бир сутка ичида COVID-19 юқтириб олиш билан боғлиқ деярли 7,5 мингта янги ҳолат қайд этилган. Бир кун давомида 165 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Харков ва Одесса вилоятларида, шунингдек, Киевда кузатилган.

Украинада коронавирусга чалинган беморлар учун ажратилган койкаларнинг учдан икки қисми тўлиб бўлган. Житомир, Полтава ва Луганск вилоятларида юкламалар ортиб кетган, деярли барча вилоятларда беморлар койкаларнинг ярмидан кўп қисмига ётқизилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди