Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз мижозлари ўртасида кечган жангдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Ортда қолган ҳафта соғлиқ томондан қийин ўтди. Шундай бўлса-да, икки чемпион ўртасидаги жанг ўтказилди. Жангчилар мерос учун беллашди. Бу йигитлар жуда қўпол ҳисобланган спорт турида ўзаро ҳурмат сақлаш мумкинлигини кўрсатиб қўйди.

Октагонни бўлишган энг яхши жангчилар жуфтлигини топиш амри маҳол. Бунда қатнашган барчага раҳмат айтмоқчиман. Дэйна Уайтга ташаккур айтаман, у пандемия даврида жуда тўғри ҳаракат қилди. Ризвон укамга, афсонавий жангчиларга ёрдам берган барча мураббийлар ва спарринг шерикларга раҳмат.

Ҳабиб кўплаб инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартирди. Жастин — сен ҳар бир одам орзусидаги ўғилсан. Сизларни яхши кўраман, йигитлар. Юқори класс намойиш қилганингиздан мамнунман. Сизлар билан фахрланаман», — дейди Али Абдулазиз.

Эслатиб ўтамиз, Али Ҳабиб ва Гэтжининг менежери ҳисобланади.

24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган мусобақа асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.

UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди