«Реал» ярим ҳимоячиси Иско «Барселона»га қарши ўйин вақтида мадридликлар мураббийи Зинедин Зидандан норози бўлаётгани ҳақида гапирди.
El Partidazo кўрсатувида Исконинг учрашув вақтида жамоадаги шериклари билан видеотасвирга тушиб қолган суҳбати таҳлил қилинган.
«Агар у (Зидан) мени алмаштирмоқчи бўлса, 50 ёки 60-дақиқада бу ишни амалга оширади. Баъзида ҳатто танаффусда ҳам. Бироқ майдонга туширмоқчи бўлса, буни 80-дақиқада қилади!», — деган Иско.
Иско Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида тўртта ўйин ўтказди. Футболчи ўртача ҳар бир ўйинда 37 дақиқа ҳаракат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)