• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Мустақиллик ва Ренессанс, стадиондаги имтиҳон ўйинлари, «Кавасаки синдроми»

    Ҳамманинг оғзида бу йилги тест синовлари ўйин бўлиб кетгани. Ҳа, стадион ўйин учун қурилган бўлса, яна нимани кутгандингиз? Ассалому алайкум. Дайжестимиздан очиқ осмон остидаги тестлар мавзуси ҳам ўрин олган.

    Бу йилги Мустақиллик байрами пандемия манзарасида анча сокин ўтди. Байрам оила даврасида нишонланиб, мушакбозлик ташкил этилмади. Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ва Мустақилик майдонига борди, эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаган президент «Ўзбекистонда янги бир уйғониш – учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилмоқда», деб айтди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Мустақиллик байрами билан Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Ян ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайёр Эр табриклади. Эътиборлиси – улар иккови ҳам ўзбек тилида табриклади. Аввалдан ўзбекчага тили келишиб қолган АҚШ элчиси Даниэль Розенблюм бу сафар ҳам ўзбекистонликларни ўзбекчалаб муборакбод қилди. Қарангки, мистер Розенблюм айни Мустақиллигимиз куни уйланган экан, тўйларининг 29 йиллиги билан аёлини ҳам табриклади.

    * * *

    Коронавирус юқтириш ҳолатлари, аниқроғи, уни расман қайд қилиш ҳолатлари йигирма кундан бери камаймоқда. Бироқ душманнинг биттаси ҳам кўплигини ёддан чиқармаслик лозим. Аксига олиб, «Кавасаки синдроми» деган хасталик ўзбекистонлик бир болада кузатилгани кўпчиликни ташвишга солиб қўйди. Бу синдром коронавирус таъсирида бола организмида кечадиган кучли яллиғланиш, қон-томирлар ўтказувчанлиги бузилишини келтириб чиқаради. Шунингдек, боланинг тана ҳарорати беш ва ундан ортиқ кунларда 38 даражадан юқори бўлади, танасига турли тошмалар тошади, қўллар кафти ва товон терисининг кўчиши кузатилиши мумкин.

    Эҳтиёт бўлиш керак. Шунинг учун мактаблар қатъий санитария қоидаларига амал қилиши белгилаб олинди. Мактабларда дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади. Дарслар табақалаштирилган тартибда бошланади, яъни: 1–4-синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5–8-синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9–11-синфларнинг келиши соат 09:00 гача  алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади. Дарслар «синф системаси»да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади. Мактабларга дезинфекция воситалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади, ўқитувчилар томонидан эмас.

    Коронавирус Ўзбек миллий академик драма театри директори, хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудовни 57 ёшида олиб кетди. Аввалги ҳафта «Сотти» роли билан машҳур бўлган таниқли актриса Дилбар Икромова коронавирусдан кўз юмган эди. Улкан қозонда пиширган паловини Гиннес рекордлар китобига киргизган таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ҳозир шифохонада коронавирусдан даволанмоқда.

    Ўзбекистонда ташқаридаги коронавирусни йўқ қилувчи технология яратилгани айтилмоқда. У ҳаводаги ва нарса-буюмларнинг сиртидаги коронавирусга қирон келтиради, дейиляпти.

    * * *

    Ўзбекистонда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳам ташкил этиладиган бўлди. Қўмита пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техникавий сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш; тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш; ипак қурти ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради. Қўмиталар сони ўндан ошди.

    * * *

    Сўхлик блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) иккинчи сентябр куни қўйиб юборилди. Адвокатнинг айтишича, ҳимояси остидаги шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган.

    Аммо бу ҳафта яна бир блогерга нисбатан нохуш муносабат бўлдики, уни дайжестимизга қўшдик. Наманганлик видеомонтажчи блогер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги яратган ҳажвий видеоси интернетда кенг тарқалиб кетди. Видеода «6 секунд» деб ёзилган таксини ва автомашина орқа ойнасида пушти рангдаги калта пайпоқни кўриш мумкин. Кейин Шавкат Эгамбердиевнинг ўзи елкасида кондиционер кўтарган ҳолда кўринади ва чўнтагидан доллар валюталарини чиқариб, ҳавога сочади. Пуллар Cartel ва Brakfa ёзувлари акс этган бинолар томонга учади. Шунингдек, Cartel биносинининг пастида «любая монополия хороша» ва «духа нет» каби жумлалар ёзилган. Банкноталар шамол парраклари томон учади, бошқа томондан эса маиший техника воситалари чиқади. Brakfa деб ёзилган бинонинг том қисмида Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ўхшаш киши Gangnam Style услубида рақсга тушмоқда...

    Фото: Instagram / @egamberdiyev.ш

    Фото: Instagram / @egamberdiyev.ш

    Бу видео чиққач, Artel’чилар ижтимоий тармоқда монтажчини танқидбўрон қилди. Компания вакили блогер билан «суҳбатлашиш» учун атай Наманганга борган. Шундан кейин Шавкат Эгамбердиев «Instagram» орқали узр сўради. «Fayzbog.uz» воқеага бағишлаб қуйидаги фотоколлажни улашди.

    Фото: Telegram / «Fayzbog.uz»

    Фото: Telegram / «Fayzbog.uz»

    * * *

    Юртимиз мусулмонлари учун бу ҳафта жума намозини масжидда адо этиш қувончини ҳадя этди. Ярим йилдан бери жума намози ўқилмаган масжидлар жума куни кўп сонли намозхонлар билан тўлиб-тошди. Махсус комиссия белгилаган қоидалар асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда «шахмат» кўринишида жойлашиб ибодат адо қилинди. Масжидларда ижтимоий масофаланишга имкон бериш учун ажратувчи чизиқлар тортилди. Намозхонлар ибодатга тиббий ниқобда келишига эътибор қаратилди. Буни ёддан чиқарганлар учун эса ниқоб берилиши йўлга қўйилди.

    * * *

    Халқимиз ҳаётида унчалик катта аҳамиятли бўлмаган бир янги қарор чиқди. Биз ҳам уни дайжестимизга шартта қўшиб юбордик. Гап Ўзбекистонда қўшфамилиялиликка рухсат берилгани ҳақида кетмоқда. Ҳукумат томонидан тасдиқланган ФҲДЁ соҳасига оид қарор билан никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди. Масалан, куёв Аҳмедов, келин Шуҳратова бўлса, куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин. Яъни энди бизда ҳам Салтиков-Шчедрин, Антуан де Сент-Экзюпери, Гарриэт Бичер-Стоу каби фамилияли инсонлар пайдо бўлиши мумкин.

    * * *

    Авваламбор айтиш керакки, Ўзбекистонда очиқ осмон остида масофа сақлаб ўтказилаётган қабул имтиҳонлари The New York Times назарига тушиб, бош саҳифасидан ўрин олди. Стадионда имтиҳон топшираётган талабалар устига ёмғир томчилаганида улар устига узунасига целлофан тортиб қўйилгани расми ҳам кўпчиликнинг эътиборига тушди. Аммо жавоблар варақасидаги бир савол доирасида умуман жавоб белгиламаган абитуриент жавобни тўғри топгани (ҳа, тўғри ўқидингиз, расмга қаранг) кишини ниҳоятда ҳайрон қолдиради. Бу жавоблар варақасида нималар йўқ дейсиз. Қайси бири доирачаларга исмини бўяб ёзган бўлса, яна бир проректорнинг ўғли 60 та саволнинг барчасига тўлиқ тўғри жавоб бергани одамни шубҳаларга етаклайди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Шунингдек, интернетда имтиҳон партаси остига нарса қўйиб кетган гуруҳ назоратчисининг видеоси тарқалди. ДТМ дарҳол изоҳ бериб назоратчи тиббий ниқоб қўйганини билдирди.

    Фото: Telegram / «Troll.uz»

    Фото: Telegram / «Troll.uz»

    «Дарё»да қолинг ва энг сўнгги янгиликлардан энг биринчи хабардор бўлинг. Карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинг, дейишдан чарчамаймиз.

    06.09.2020, 23:39   Изоҳ (0)   64389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинаётган беморларнинг аксар қисми 30-50 ёшдаги одамлар

    06.09.2020, 23:26

    Олий Мажлис депутати айтган гапидан қайтди: Тойлоқ тумани ҳақидаги хабар яна бир бор рад этилди

    06.09.2020, 23:15

    Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

    06.09.2020, 22:07

    ДТМ интернетда суратлари тарқалган тестлар бўйича абитуриентларга чора кўрилганини билдирди

    06.09.2020, 18:40

    Дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши курашда фойдасиз эканлиги маълум қилинди

    06.09.2020, 18:26

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари: «2020 йилги пахта мавсуми иккита мураккаб талабга мувофиқ ташкил этилади»

    06.09.2020, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.