• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилиш масаласи ўрганилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев «Коммерсантъ»га берган интервьюсида айтиб ўтган.

    Юсупалиев «Коммерсантъ» мухбирининг 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор чекловлар бекор қилинаётгани, масжидлар жамоавий намозлар учун очилгани, ресторанлар фаолиятини қайта бошлаганини қайд этиб, Россия билан авиақатновлар қачон тикланиши хусусида берган саволига жавоб қайтарган.

    «Республика махсус комиссияси қарорига кўра эпидемиологлар фикрини инобатга олиб авиақатновларни қайта тиклаш ва фуқароларнинг мамлакатга кириши ёки ундан чиқиши юзасидан тартибни ишлаб чиқилмоқда.

    Мамлакат ҳудудига кириш-чиқиш масалаларига келсак, дастлаб қатъий карантин чекловлари ўрнатилиб, хориж давлатларининг фуқаролари карантин ҳудудларига юборилди. Айни вақтда мазкур чоралар юмшатилган, карантинни меҳмонхона ёки уйда ўтказиш мумкин. Биз хориждан келганларни 14 кун давомида кузатамиз ва касаллик аломатлари кузатилмаса, улар республика ҳудудида эркин ҳаракатланиши мумкин.

    Шунингдек, ишлаб чиқилган тартиб асосида хорижда ПЗР-текшируви асосида кам касалланиш ҳолатлари кузатилаётганини аниқлаб, маълумотлар ҳаққонийлигини текширамиз. Шунга кўра таҳлиллар асосида авиақатновларни қайта бошлаш бўйича қарор чиқарилади. Бу тобора тезлашаётган жараён ва, менимча, буёғига чегаралар очилишда давом этади.

    Сентябрда Россия билан авиақатновлар қайта тикланиши мумкин. Лекин 15 мартдан қатъий карантин тартибини сақлаб, кейин чекловларни юмшатиб, янги касалланиш тўлқинига дучор бўлганимизни тўғри тушуниш керак, якунда карантин 15 августгача чўзилди ва 5 сентябрдан чекловлар яна юмшатилди. Барча мамлакатлардаги каби мактабларни, мактабгача таълим муассасаларини очяпмиз. Республикадаги вазиятга баҳо бериш учун вақт талаб қилинади. Касалланишлар сони камайса, авиақатновлар қайта тикланиши мумкин», — деган Баҳодир Юсупалиев.

    ССВ расмийси Ўзбекистоннинг Россия ёки Хитойда яратилган коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қўллашга тайёргарлик кўраётгани юзасидан ҳам изоҳ берди.

    «Коронавирус инфекциясига қарши самарали кураш олиб бориш учун жамоавий иммунитет шакллантириш ёки аҳолини вакцинация қилиш лозим. Шу сабабли, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат томонидан одамларни эмлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш муҳокама қилинмоқда.

    Бир қатор давлатлар, хусусан, Хитой вакцинанинг клиник синовлари учинчи босқичида иштирок этиш бўйича таклиф билан чиқди. Айни вақтда вакцинанинг учинчи клиник синовлар босқичида иштирок этиш ёки тайёр ҳолда уни харид қилиш масалалари ўрганилмоқда.

    Россия вакцинасининг хусусиятларини ҳам ўрганяпмиз. Россия ҳам вакцинани рўйхатдан ўтказгани ва учинчи клиник синовлар бошланганидан хабардормиз.

    Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмлашда хавфсиз ва самарали вакцинани, зарур препаратларни харид қилишга тайёрмиз.

    Россия вакцинаси борасида бир қарорга келиш юзасидан ҳукумат ҳамда икки давлат мутахассислари ўртасидаги муҳокамалар давом этмоқда. Икки ҳафтадан кейин бу борада бир қарор чиқарилса керак. Ҳукумат вакцинани харид қилиш учун маблағ ажратиш масаласини ҳам ўрганмоқда», — деган Ўзбекистон ҳукумати вакили.

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олган. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

    Вакцинани яратиш ва тадқиқ қилиш ишларини молиялаштирувчи Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2020 йил октябрь ойидан бошланишини айтган. Кейинчалик Россияда хавф гуруҳига кирувчи кишиларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2020 йилнинг ноябрь—декабрь ойларида бошланиши ҳақида хабар берилди.

    06.09.2020, 22:07   Изоҳ (0)   34676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ интернетда суратлари тарқалган тестлар бўйича абитуриентларга чора кўрилганини билдирди

    06.09.2020, 18:40

    Дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши курашда фойдасиз эканлиги маълум қилинди

    06.09.2020, 18:26

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари: «2020 йилги пахта мавсуми иккита мураккаб талабга мувофиқ ташкил этилади»

    06.09.2020, 16:21

    Андижонлик фуқаро оилавий жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

    06.09.2020, 15:22

    Олмазор туманида танишига пичоқ билан тан жароҳати етказган 22 ёшли йигит ушланди

    06.09.2020, 14:23

    Намангандаги «махлуқ» изидан: «Дарё» мухбири воқеалар юз берган хонадонларда бўлди (видео)

    06.09.2020, 14:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35

    Европа раҳбарлари Аляскадаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот тайёрлашди — Туск

    Дунё | 16 август, 16:05

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.