Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Хўжаев вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги

Каттақўрғон туман ҳокимлиги туман прокурори Хўжаев Ойбек Отаназаровичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади, дейилган ҳокимлик хабарида.

Ҳокимлик прокурорнинг ўлими сабаби ҳақида маълумот бермаган. «Дарё» мухбири сўровига жавобан эса бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган. Самарқанд вилоят прокуратурасига берилган саволлар ҳам ҳозирча очиқ қолмоқда.

Маълум бўлишича, прокурорнинг жанозаси 2 сентябрь куни у туғилиб ўсган Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.