• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганлар қандай идентификация қилинади?

    «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири 17 август, душанба куни Президент томонидан имзолангани ҳақида хабар берилган эди. Қонуннинг янги таҳририда илгари бўлмаган одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда акс этган. Norma.uz одам савдосидан жабр кўрганларни идентификациялашнинг икки босқичдан иборат тартиби ҳақида маълумот берди.

    Дастлабки идентификация ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади. Мазкур босқичда шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида маълумотларни олишга, ўрганишга ва баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинади. Муддат мурожаат (хорижда бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) келиб тушган пайтдан бошлаб 5 суткадан ошмаслиги керак.

    Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс вақтинчалик бошпана, тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдам ва бошқа зарур ёрдамларни олишга, шунингдек таржимон хизматларидан бепул фойдаланишга ҳақли. Унга жисмоний ва психологик жиҳатдан тикланиш ҳамда унга нисбатан содир этилган жиноят муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун 30 суткадан кам бўлмаган (мурожаат этилган пайтдан бошлаб) муддат берилади.

    Ҳудудий комиссиялар томонидан якуний идентификация зарурий ҳолатлар коллегиал белгиланиб, аниқлаштирилганидан кейин амалга оширилади. Натижалар бўйича шахсни одам савдосидан жабрланган деб тан олиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун белгиланган муддатларга риоя этилиши лозим.

    Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитация ва мослашуви қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатиш;
    • вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитария-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа энг зарур ашёлар билан таъминлаш;
    • ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатиш;
    • ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларини излашида ёрдам кўрсатиш;
    • ижтимоий реабилитация ва мослашув, шахсларнинг одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларга такроран жалб этилишининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган дастурларни ташкил этиш.
    Вояга етмаганлар савдосига қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд:

    биринчидан, бундай жиноятлар профилактикаси даврида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

    болаларни тарбиялаш борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш;

    ғайриижтимоий ҳаёт тарзини кечираётган оилаларни ва давлат ҳимоясига муҳтож болаларни уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида аниқлаш;

    болалар уйларининг ва туғруқ комплексларининг фаолиятини мониторинг қилиш;

    иккинчидан, идентификация махсус жиҳозланган хонада, қайд этишнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда, қонуний вакил ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органининг вакили ҳозирлигида, руҳшунос албатта иштирок этган ҳолда, вояга етмаган шахснинг жинси, ёши ва бошқа ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади. Шахсни жабрланган деб тан олиш, шу жумладан жабрланган деб тахмин қилиш тўғрисидаги қарор:

    16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан – унинг розилигидан қатъи назар;

    16 ёшга тўлган шахсга нисбатан – унинг ихтиёрий розилиги билан, қонуний вакилнинг ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг мурожаати асосида қабул қилинади;

    учинчидан, вояга етмаган шахслар ихтисослаштирилган муассасаларга катталардан ажратилган ҳолда жойлаштирилиши, уларга таълим олиш, оиласи ёки қариндошлари билан алоқа боғлаш имконияти таъминланиши лозим. Вояга етмаган шахслар қонуний вакилларининг ҳомийлигисиз қолган бўлса ёки уларнинг турган ери тўғрисида хабардор қилинмаган бўлса, ота-онасини ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни ёхуд бошқа қариндошларини қидириш чоралари кўрилади.

    ИИВ томонидан одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси ташкил этилади. Унга ишончли манбалардан одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, жабрланганлар, шу жумладан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақидаги ахборотлар (аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратиб кўрсатилади), шунингдек фойдаланиш турлари, жиноят содир этиш усуллари тўғрисидаги ва бошқа ахборотлар киритилади.

    Жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинган шахслар, уларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва қўлланиладиган хавфсизлик чоралари ҳақидаги ахборотлар махфий ҳисобланади ва ошкор этилмайди. ОАВ жабрланган шахснинг розилигисиз унинг шахсини тўғридан-тўғри ёки бевосита кўрсатиб берувчи маълумотларни тарқатишга ҳақли эмас. Вояга етмаган шахсларга нисбатан эса ота-оналари, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги талаб этилади.

    Маълумот учун, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган бўлиб, у 2021 йилнинг 19 февралидан кучга киради.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиши белгиланди

    01.09.2020, 22:58   Изоҳ (0)   44123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ абитуриентлар тест синовларига кепка билан келиши мумкинлигини билдирди

    01.09.2020, 22:27

    Наманганда руҳий носоғлом йигит 5-синф ўқувчисини уриб, тан жароҳати етказди

    01.09.2020, 22:12

    Наманганда патруль-пост хизмати автокарвони аҳолини Мустақиллик байрами билан қутлади (фото+видео)

    01.09.2020, 21:57

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар Халқаро армия ўйинларининг яна икки йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди (фото)

    01.09.2020, 21:28

    Ўзбекистонда 4 сентябрдан жума намозларининг масжидда ўқилишига рухсат берилади

    01.09.2020, 21:13

    Ўзбекистонда 2021—2023 йилларда авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар ўрнида янги уйлар қуриш режалаштирилмоқда

    01.09.2020, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.