• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида: Беларусдаги вазият, Малидаги ҳарбийлар исёни ва заҳарланган Навальний

    Анчагина асабий тарзда ўтаётган август ойининг учинчи ҳафтаси ҳам ўз якунига етди. Хўш, бу ҳафтада дунёда қандай воқеалар юз берди? «Дарё» ўтган ҳафтанинг энг муҳим хабарлари шарҳини эътиборингизга ҳавола этади.

    Лукашенко «бош оғриғи»

    Беларусда 9 августда ўтказилган президентлик сайловларидан буён давом этаётган норозилик намойишлари бу ҳафта ҳам тўхтагани йўқ. Намойишларнинг энг йириги 16 август куни ўтказилди ва у «Озодлик марши» деб номланди. Бу Беларусда бўлаётган намойишларнинг энг кўп одам тўплангани бўлди. Шу куни Минск кўчаларида 250 мингга яқин одам тўпланди. 17 август куни мухолифат лидери Светлана Тихановская навбатдаги видеомурожаатида миллий етакчи бўлишга тайёрлигини билдирди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Сизлар менга ўз овозингизни бердингиз, мен буни жуда қадрлайман, буни нима сабабдан амалга оширганингизни жуда яхши биламан. Барчамиз 26 йил олдин кириб қолган ушбу чексиз ҳалқадан чиқишни истаймиз. Мен мамлакат тинчланиши, нормал ҳаёт тарзига қайтиши, барча сиёсий маҳбусларни озод этиш ва қисқа муддат ичида янги президентлик сайловлари учун қонунчилик базаси ва шароитларини яратишда масъулиятни ўз зиммамга олиб, мазкур даврда миллий етакчи сифатида чиқишга тайёрман», деган у ўз мурожаатида. Шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларидаги шаҳарларда Беларусдаги президентлик сайловларининг натижаларига қарши намойишга чиққан беларусларни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилмоқда.

    Ўтган ҳафтада Беларуснинг сайловларда ғолиб чиққан президент Александр Лукашенко Минскдаги бир қатор заводларга ташриф буюрди. Жумладан, Беларусь президенти Александр Лукашенко 17 август куни тонгда Минскдаги Ғилдиракли шатакчилар заводи (МЗКТ) ишчилари олдида чиқиш қилди. Корхона ходимлари президентни «Кет!» ва «Қўйиб юбор!» дея ҳайқириб кутиб олди. Буни Беларусь мухолифатининг Nexta Live Telegram каналида кўриш мумкин. «Раҳмат, — деди Лукашенко, корхона ишчилари олдида иккита ҳарбий шатакчининг устида тураркан. — Бу саволингизга ҳам жавоб бераман: яна бақиришингиз мумкин».

    Завод ходимлари билан мулоқот вақтида Лукашенко Беларусда ҳокимият ваколатларини қайта тақсимлашни назарда тутувчи конституциявий ўзгаришлар устида иш олиб борилаётганини айтган. Лукашенконинг таъкидлашича, у президентлик ваколатлари билан бўлишишга тайёр, фақат бу «босим остида ва кўча орқали» бўлмаслиги керак. Лукашенконинг маълум қилишича, Беларусда янги президент сайлови ўтказилмайди. «Мени ўлдирмагунингизгача, янги сайловлар бўлмайди», дея Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tut.by.

    Ўтган ҳафтада, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Беларусь томон Россия Миллий гвардиясининг ўнлаб ҳарбий техникалари ҳаракатланаётгани қайд этилган видеолар тарқалди. Лукашенко заводлар бўйлаб ўз обрўсини тиклаш билан овора бўлиб юрганда Европа Иттифоқи давлатлари ҳам жим турмади.  Европа парламентининг етакчи партиялари раҳбарлари Беларусда янги президентлик сайловларини ўтказишга, тинч намойишчиларга қарши зўравонлик ҳолатларини тергов қилишга ва сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Европарламент депутатлари Александр Лукашенкони persona non grata деб эълон қилди. Шунингдек, Канада ва Ирландия Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмасликларини эълон қилдилар.  Ортидан Евроиттифоқ ҳам сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди. Беларусда ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказишни амалга ошириш мақсадида мухолифат томонидан тузилган Мувофиқлаштирувчи кенгаши президиуми шакллантирилди. Лукашенко эса ўз навбатида ушбу кенгашни тузишни ҳокимиятни эгаллашга бўлган уриниш деб баҳолади.

    Бир қатор дипломатлар норозилик намойишлари ортидан истеъфога чиқди. Жумладан, Беларуснинг Словакиядаги элчиси намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди. 20 августда мухолифатнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашига қарши Беларусь прокуратураси жиноий иш очганини эълон қилди.

    Кенгаш аъзоларининг уч нафари терговга чақирилди. Улар  юрист Максим Знак, собиқ дипломат Павел Латушко ва МТЗ иш ташлаш қўмитаси раиси Сергей Дилевскийлардир. Шунингдек, Минскдаги катта заводлар ишчиларининг иш ташлашлари кузатилди. Ҳафта бошида улар оммавий тус олган бўлса, ҳафтанинг охирига келиб анча сусайиб қолди.

    Унинг ортидан Светлана Тихановская видеомурожаат йўллаб, ишчиларни иш ташлашда давом этишга чақирди.

    21 август куни Светлана Тихановская Литвага чиқиб кетган кунидан буён илк бор матбуот анжумани ўтказди.

    Мана бу видео орқали матбуот анжуманини тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

    Шунингдек, Тихановская ҳаммани шоширган бир баёнот берди. У агарда қайта сайловлар ташкил этилса, номзодини илгари сурмаслигини айтиб ўтди.

    Беларусдаги навбатдаги йирик намойиш 23 август куни бўлиб ўтди. У «Янги Беларусь марши» деб номланди. Намойишларда 100 мингдан ортиқ намойишчи иштирок этгани хабар қилинди.

    Исёнкор ҳарбийлар

    Бир неча ойдан буён Малида давом этаётган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ҳарбийлар исёни билан давом этди ва президентнинг истеъфо беришигача борди.

    Ҳарбийлар исёни 18 август куни пойтахт Бамако яқинида жойлашган Кати базасида бошланган эди. Исёнчилар ҳарбий омборда сақланаётган қуролларни эгаллаган, офицерларни қўлга олган, шундан сўнг Бамакога бориб, президент қароргоҳини қамалга олган. Аскарлар бутун шаҳарни назорат қилаётганликларини намойиш этиш мақсадида Бамако кўчалари бўйлаб эркин ҳаракатлана бошлаган. ORTM телеканали маълум муддат эфирни тўхтатган, сўнг аввалдан ёзиб олинган дастурларни намойиш эта бошлаган.

    Аскарларнинг ҳаракатлари июндан бери президент истеъфосини талаб қилаётган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари иштирокчилари томонидан олқишланган — намойишчиларнинг фикрича, президент Кейта коррупция муаммосини ҳал қила олмаган ва мамлакат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Исённи қўллаб-қувватлаган M5-RFP мухолифат коалицияси «бу ҳарбий тўнтариш эмас, балки халқ қўзғолони» эканини маълум қилган. Норозилик намойиши иштирокчилари Мали Адлия вазирлигига тегишли бинони ёқиб юборган.

    Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта 19 августга ўтар кечаси истеъфога чиқди ҳамда мамлакат ҳукумати ва парламентини тарқатиб юборди. Бу қуролланган ҳарбийлар президентни бош вазир Бубу Сиссе ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан бирга қўлга олганидан сўнг юз берди. Мали президенти ORTM телеканали орқали қисқа мурожаат билан чиқиш қилди (мурожаат вақтида титрда «кетаётган президент» деган ёзув кўрсатилган). Кейта истеъфо ҳақидаги қарор — унинг президентлик ваколатлари якунига етишига ҳали уч йил бўлса-да — ҳозирданоқ кучга кирганини маълум қилди. «Мен ҳокимият тепасида қолишим учунгина қон тўкилишини истамайман», деди Кейта.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Президентнинг истеъфосидан сўнг исён қатнашчилари давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган. Улар Халқни қутқариш миллий қўмитаси тузилганини эълон қилди. Мали ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи ўринбосари Исмоил Вагенинг сўзларига кўра, ушбу қўмита «миллат ва тарих олдида масъулиятни ўз елкасига олишга қарор қилган». У «мақбул муддатлар»да Малида сайловлар бўлиб ўтишини билдирган.

    БМТ, Франция, АҚШ ва бошқа мамлакатлар Малида президентнинг қўлга олинганини қоралади. БМТ бош котиби Антониу Гуттериш, шунингдек, Африканинг 55 та мамлакатини бирлаштирувчи Африка Иттифоқи Кейта ва қўлга олинган бошқа шахсларни озод этишга чақирди. Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамияти (EKOVAS) Малининг ташкилот бошқарув органларидаги иштирокини тўхтатиб қўйди. Шунингдек, ташкилот Мали билан барча чегараларни ёпишга ҳамда EKOVAS аъзо мамлакатлар ва Мали ўртасидаги ҳар қандай молиявий операцияларни тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

    Навальнийни заҳарлашди!

    20 август куни дунё матбуот нашрларининг нигоҳи Россиянинг Омск шаҳрига қаратилди. Сабаби шу куни бортида Россия мухолифатининг етакчиси Алексей Навальний бўлган самолёт Омск шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган.

    Россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийнинг аҳволи Томск—Москва йўналиши бўйича учаётган рейс вақтида оғирлашиб қолган. Навальний тез ёрдам машинасида заҳарланиш ташхиси билан касалхонага олиб кетилган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кира Ярмиш ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

    «Бугун эрталаб Навальний Томскдан Москвага қайтаётган эди. Парвоз вақтида унинг аҳволи оғирлашди. Самолёт Омскка фавқулодда қўнишни амалга оширди. Алексейда токсик заҳарланиш. Ҳозирда у билан шифохонага кетяпмиз», деб ёзади Ярмиш.

    Кейинроқ у сиёсатчининг чойига нимадир қўшиб заҳарлашган бўлишлари мумкинлигини қўшимча қилди. «У эрталабдан бери фақатгина чой ичганди. Шифокорларнинг айтишича, заҳар иссиқ суюқлик орқали тез сўрилиб кетган. Ҳозирда Алексей ҳушсиз ётибди», дейди Ярмиш. Таъкидланишича, Навальний реанимацияга жойлаштирилган.

    Фото: «Zn.ua»

    Фото: «Zn.ua»

    «Тайга.инфо» маълумотларига кўра, Навальний бир неча кундан буён Сибир вилоятларида бўлган. Аввалига у Новосибирскка келиб, янги суриштирув ишлари учун материал тўплаган, шунингдек, волонтёрлар билан учрашган. Шундан кейин сиёсатчи Томскка йўл олган.

    Шу куни кейинроқ Алексей Навальний оғир аҳволда жойлаштирилган Омск шаҳридаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори ўринбосари Анатолий Калиниченко сиёсатчининг аҳволи тўғрисида маълумот берган.

    «Беморнинг аҳволи барқарор, интенсив терапия давом этмоқда. Касаллик ташхиси борасида олдинга силжидик. Қон, бош мия, бошқа орган ва тизимлар ишига оид ўнлаб натижаларни олинди. Даволаш ишлари давом этмоқда, яхшиямки бизда бу каби беморларни даволашга ихтисослашган марказ бор. Шифокорлар нафақат барча имкониятларни ишга солмоқда, балки ростан ҳам унинг ҳаётини сақлаб қолиш билан шуғулланяпти», деган Калиниченко.

    Дастлаб қонида заҳар топилгани айтилган, кейин эса бу баёнотдан воз кечилган ҳамда унинг қонида заҳар борлиги ҳақидаги хабарлар рад этилган. Беморнинг яқинлари уни Германиядаги шифохонага кўчиришни талаб қилган. Бироқ Алексей Навальний ётган Омск шаҳридаги 1-сонли касалхона бош шифокори сиёсатчини Германиядаги клиникага кўчиришга рухсат беришдан бош тортган.

    «Навальнийни бошқа касалхонага кўчиришга қўйилган тақиқ унинг ҳаётига хавф туғдирмоқда. Омскдаги шифохонада ташхис қўйилмаган ва керакли ускуналарсиз қолиш — ҳозирги вазиятда ҳалокатли», деб ёзади Ярмиш. У шифокорлар томонидан қўйилган тақиқни Навальнийнинг «ҳаётига суиқасд» деб атаган. Матбуот котибининг фикрича, мазкур қарорни шифокорлар эмас, балки Кремль қабул қилган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Кейинчалик, Навальнийнинг Германияга кўчирилишига рухсат берилган. Қарор сиёсатчининг рафиқаси ҳам иштирок этган консилиумда қабул қилинган. Омскдаги шифохона бош шифокорининг ўринбосари Анатолий Калиниченконинг сўзларига кўра, шифокорлар «заҳарланиш ташхисини қатъий истисно қилган».

    «Бизнинг ташхисимиз асоратлар билан бирга Навальнийнинг ҳолатини тушунтиради. Аниқланган қандайдир препарат ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Бизда бундай ҳужжат йўқ. Пешобда ва қонда аниқланмаган. Клиник белгилар бу модда билан заҳарланишга мос келмайди», дея таъкидлаган шифокор. Шифохона бош шифокори Александр Мураховскийнинг маълум қилишича, Навальнийнинг қони ва пешобида унинг қўлида ва кийимида топилган кимёвий бирикманинг излари аниқланмаган.

    22 август куни бортида Навальний бўлган тиббий самолёт Германияга учиб кетди ва бир неча соатдан сўнг етиб борди. У Берлиндаги Charite шифохонасига ётқизилди. У Берлинга етиб борганда ҳамон кома ҳолатида эди.

    Коронахабарлар

    Ниҳоят коронахабарларга ҳам етиб келдик. Ўтган ҳафта давомида ҳам коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этди. Бир қатор давлатлар карантин чекловларини яна кучайтиришга қарор қилди. Францияда кунлик касалланишлар сони охирги уч ойда яна ўсишни бошлади.

    Финландия 10 мамлакатдан келадиган фуқаролар учун мамлакатга киришни чеклашга қарор қилди.  Чекловлар Норвегия, Дания, Исландия, Германия, Греция ва Мальта, Ирландия, Сан-Марино, Япония ва Кипрдан келган саёҳатчилар учун амал қилади ва 24 августдан бошлаб кучга киради.

    Шунингдек, Финляндиянинг Турку ва Шимолий Македония пойтахти Скопе ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилиши мумкин. Қайд этилишича, коронавирусга чалинганларнинг 40 нафардан ортиғи ушбу рейс билан Финляндияга келган.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Италия ва Туркия каби давлатлар касаллар сони ортгани сабабли карантин чекловларини қайтадан кучайтиришга қарор қилишган.

    Шунингдек, Хитойда коронавирусга қарши илк вакцина патентланди. Патент Хитой халқ озодлик армиясининг Ҳарбий тиббиёт фанлар академияси ҳамда CanSino Biologics компанияси номига берилган. Улар биргаликда COVID-19’га қарши курашда фойдаланиладиган рекомбинант (Ad5-nCoV аденовирус векторига асосланган) вакцинани яратди. Аввал июнь ойида мазкур вакцинадан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга рухсат олинганди. Ундан олдинроқ мартда ушбу вакцинани синаш мақсадида Хитойда клиник тестлар ўтказилишига рухсат этилганди.

    Бугунги кунда дунёда касалликка чалинганларнинг умумий сони 23 миллиондан ошиқ кишини ташкил қилмоқда. Касаллик оқибатида вафот этганлар сони эса 810 мингдан ошиб кетган бўлса, ундан соғайганлар сони 16 миллионга яқинлашмоқда.

    Давлатлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда касалликни юқтириб олганлар сони 5,8 миллиондан ошиқ. Ундан кейинги ўринда Бразилия (3,5 миллиондан ортиқ) ва Ҳиндистон (3 миллиондан ортиқ) давлатлари бормоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    24.08.2020, 08:34   Изоҳ (0)   50903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сассиқкўлдаги модалар намойиши, қулаган самолёт, асфальт устидаги сёрфингчилар. 23 август суратлари

    23.08.2020, 23:17

    ЖССТ COVID-19’дан ҳимоялаш учун болаларга неча ёшдан тиббий ниқоб тақиш тавсия қилиниши ҳақида маълумот берди

    23.08.2020, 18:54

    Дунё миқёсида пандемия сабаб очарчилик кучайгани маълум қилинди

    23.08.2020, 10:46

    Вертолётда парвоз қилаётган сигир, Непалга қайтган карантин, шаффоф ҳожатхона. Ҳафта суратлари

    22.08.2020, 22:33

    АҚШда собиқ ҳарбий хизматчи Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланиб ҳибсга олинди

    22.08.2020, 17:09

    ОАВ: Эрдўғон Истанбулдаги Хор монастирини масжидга айлантиришни буюрди

    22.08.2020, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.