АҚШ қуруқликдаги қўшинлари махсус бўлинмасининг собиқ ҳарбий хизматчиси Россия разведкаси фойдасига ишлашга гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
Айбланувчи 45 ёшли Питер Деббинс. Ҳукумат маълумотларига кўра, у 1996 йилнинг декабридан 2011 йилнинг январига қадар Россия разведкаси билан алоқада бўлган. Адлия вазирлиги хабарида қайд этилишича, 1997 йилда у Россия фойдасига ишлашга розилигини тасдиқловчи ҳужжатни имзолаган.
Деббинс Россия разведкаси билан ҳамкорлик давомида ўз фаолиятига ва қуролдошларига боғлиқ махфий маълумотларни тақдим этиб келган.
Деббинс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Австрияда 28 йил давомида Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланаётган истеъфодаги полковник ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)