• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулла Ариповнинг Бухорога сафари ортидан вилоят ҳокими ҳақида зиддиятли хабарлар тарқалди. Ҳоким комада экани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда 17 август, душанба куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бухоро вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда биринчилардан бўлиб, соат 16:46 да Bukhara Info! канали хабар тарқатди. «Бош вазир Бухорога ташриф буюрди. Айни дамда селектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда», — дейилади Bukhara News каналининг соат 16:56 даги хабарида. «Миш-мишларга кўра, янги мансабдор шахснинг тайинланиши кутилмоқда», — деб ёзди соат 17:40 да бош вазирнинг Бухорога келгани ҳақида хабар берган «Подслушано в Бухаре» канали.

    Бош вазир матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, Абдулла Арипов 17 август куни ҳақиқатан ҳам Бухоро вилоятида бўлиб қайтган. Бухоро вилояти ҳокимлигидан «Дарё»га билдиришларича, бош вазирнинг ташрифи вилоят ҳокимининг аҳволи билан боғлиқ эмас — ҳукумат раҳбари бу ерда қишлоқ хўжалиги масаласида йиғилиш ўтказиб, қайтиб келган.

    Бош вазирнинг Бухорога боргани ҳақидаги хабарлар ортидан, тахминан, соат 17:00 дан бошлаб ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов ҳақида зиддиятли хабарлар тарқала бошлади. Соат 18:34 да «Xabar.uz» ўз манбаларига асосланиб Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабар берди. Худди шу вақтда UZ24 сайти «ишончли манбалар»га асосланиб вилоят раҳбари даволанишни давом эттираётгани, унинг ҳолатини мутахассислар назорат қилиб турганини маълум қилди. Шундан сўнг Бухоро янгиликларини ёритиб борувчи каналлар Карим Камоловнинг вафоти ҳақида ёза бошлади.

    Бу орада Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев ҳокимнинг оила аъзоларига асосланиб, «Карим Жамолович Камоловнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар ёлғон»лиги, унинг оила аъзолари Қудратхўжаевдан «журналистлар ва блогерлар фейк хабар тарқатмасликни сўрагани»ни маълум қилди. Соат 19:44 да эса Bukhara News канали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиевга асосланиб, «Карим Камоловнинг аҳволи жуда оғир, кома ҳолатида» экани ҳақида хабар берди. Айни вақтда канал ҳокимнинг уйи атрофи тезкорлик билан асфальт қилинаётгани, Ҳазрат Имом қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини ёзган.

    Бухородаги Ҳазрати Имом қабристони олдида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, 2020 йил 17 август.

    Бухородаги Ҳазрати Имом қабристони олдида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, 2020 йил 17 август.
    Фото: Telegram / @BukharaNewsUz

    Соат 20:03 да Бухоро вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган хабарлар юзасидан расмий ахборот берди. Ҳокимлик матбуот хизмати Карим Камоловнинг вафоти ҳақидаги гап-сўзлар «ҳеч қандай асосга эга эмас»лигини таъкидлаб, вилоят раҳбари Тошкент шаҳрида даволанаётгани, унинг саломатлиги малакали мутахассислар назоратида эканини маълум қилди.

    Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг «Дарё»га маълум қилишича, вилоят раҳбарининг аҳволи кеча (16 август куни) кечқурун оғирлашган, аммо у ҳаёт. «Ҳокимнинг яшаш манзилида бугун асфальтлаш ишларининг бошлангани бу таъзияга тайёргарликмас, ҳамма жойда қурилиш ишлари давом этяпти. Худди шунингдек, менинг ҳам кўчамда таъмирлаш бошланган. Бу таъзияга тайёргарлик, деганимас!», — деди Олим Жўраев.

    Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирусга чалиниб, Тошкентда касалликдан даволанаётгани ҳақида илк бор 30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари маълум қилган эди. Бухоро вилояти ҳокимлиги 31 июль куни ушбу ахборотни тасдиқлаб, ҳокимда касаллик 25 июль куни тасдиқлангани, у дастлаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиалида даволангани, 29 июль Тошкентга кўчирилганини маълум қилди.

    Карим Камолов.

    Карим Камолов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ҳозирда Карим Камоловнинг аҳволи яхши. У яқин кунларда тўлиқ тузалиб, ўз фаолиятини давом эттиради», — дея таъкидланганди ҳокимликнинг 31 июлдаги ахборотида. Кейинчалик ҳокимнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди, бунга ойдинлик киритиш мақсадида 7 август куни ўтказилган брифингда ҳоким ўринбосари Фарҳод Умаров бундай шов-шувлар ўринсизлиги, ҳоким Камоловнинг аҳволи яхши, хавотирга ўрин йўқлигини, у яқин кунларда тузалиб, фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

    11 август куни Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Рустам Икромов коронавирусга чалинган ва айни вақтда даволанишда бўлган юқори мартабали шахслар аҳволи ҳақида ахборот бераркан, айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқлигини, даволаш ишлари давом этаётганини маълум қилган эди. Кейинроқ, 16 август куни Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов (унинг касаллангани расман 18 июлда маълум қилинган эди), 17 август куни эса Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов (у 27 июлдан бунён Тошкентда даволанаётган эди) коронавирусдан даволаниб, ишга қайтгани маълум бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Муса Ерниязов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этган эди. Унда коронавирус 24 июнь куни тасдиқланган, бир ой оғир аҳволда бўлган, бироқ унинг касаллиги 18 июлга қадар яширилган эди.

    Мавзуга доир: Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари Муса Ерниязов ҳақидаги хабарлар сабаб ярим тунда прокуратурага чақирилди

    17.08.2020, 20:00   Изоҳ (0)   128338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирободда тормози ишламай қолган автокран Mazda’га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди (видео)

    17.08.2020, 19:55

    Шавкат Мирзиёев карантин юмшатилгани сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтди

    17.08.2020, 19:21

    Тошкент шаҳрида яқин 3 ой ичида жамоат транспорти йўналиш тармоғи оптималлаштирилади

    17.08.2020, 18:33

    Сирдарёда Nexia велосипедчини уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

    17.08.2020, 18:19

    Фарғонада тез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс қамоққа олинди

    17.08.2020, 18:07

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    17.08.2020, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.