• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ота-оналарни хориждаги сохта ОТМларга алданиб қолишдан огоҳлантирди

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ота-оналарни хориждаги айрим сохта олий таълим муассасалари чақирувига алданиб қолмасликларини сўради. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, АОКА биносида 10 август, душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи шу мавзуда берилган саволга ўз фикрларини билдирган.

    «Афсуски, фуқароларимизнинг хориждаги сохта ОТМлар чақирувига алданиб қолиши борасидаги муаммолар жуда кўп. Бу ёлғонларни ўзимизнинг айрим олғир ‘тадбиркорлар’ қилаётгани эса ундан-да ачинарли.

    Биласиз, ахборот хизматимиз томонидан Telegram тармоғида вазирликнинг ‘edu.uz’ канали юритиб борилади. Бу канал орқали шу каби сохта ОТМларга алданиб қолмаслик бўйича доимий эслатмаларни бериб борамиз.

    Маълумот ўрнида айтишим керакки, Наманган шаҳридаги Ёшлар иттифоқи биносида хорижга ўқишга юборишни ваъда қилиб, одамларни алдаб келган сохта фирма аниқланган. Бу фирма ўша бинода фаолият юритгани эса ўша жойдаги ташкилот масъулларининг бефарқлиги натижаси деб ўйлайман.

    Бу эртага ўша ердаги ёшлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадики, одамлардан пулини олган ‘тадбиркорларъни тополмай қоламиз.

    Хабарингиз бор, баҳорда қўшни давлатларда ўқиётган талабаларнинг ҳужжатларининг Ўзбекистонга кўчирилишига рухсат берилган эди.

    Ўшанда Ташқи ишлар вазирлиги берган дастлабки маълумот бўйича, бизда йигирма саккиз ярим мингга яқин талаба қўшни давлатларда ўқиши ҳақида маълумот бор эди.

    Учта қўшни давлат — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ҳужжатлар қабул қилиниши бошлангандан кейин маълум бўлдики, 55 мингдан ортиқ ҳужжат келиб тушган.

    Олий таълим вазирлиги ушбу маълумотларни тасдиқлатганида кўпчилик талабалар қўшни давлатлардаги 2-3 та таълим муассасасида ўқиётгани маълум бўлди.

    Ўзини талаба сифатида таништирган аксарият ёшларнинг эса ўқиши борасида бирор маълумот топилмади ҳам.

    Бу ўз-ўзидан фуқароларимиз кимларнингдир гапига ишониб, ҳужжатларни қалбакилаштириши оқибатида юзага келаётган муаммолардир. Мен талабаларимиз ва уларнинг ота-оналаридан ана шундай фирибгарлар ва сохта ОТМларнинг чақирувларига ишониб қолмасликни сўраган бўлардим», — деди Абдували Холиқов.

    Аввалроқ Абдували Холиқов тест билан бир вақтда ижодий имтиҳон олинадиган йўналишларда 2020 йил ижодий имтиҳонлар бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир

    • Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Қирғизистон ва Тожикистондаги ОТМга салбий баҳо берилганига эътироз билдирилди
    • 2020 йил Ўзбекистонда 18 та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилади
    • Ўзбекистондаги ОТМларда 2020 йилда контракт миқдори ўзгартирилмайди

    11.08.2020, 11:52   Изоҳ (0)   46356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда гўзаллик салонига кетиб, уйига қайтиб келмаган 26 ёшли аёл топилди

    11.08.2020, 11:37

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги пандемия шароитида қандай оилаларга ёрдам кўрсатилиши мажбурийлигини маълум қилди

    11.08.2020, 11:09

    Ростов-Дон шаҳридан вагонида 900 дан ортиқ ўзбекистонлик бўлган поезд Тошкентга қараб йўлга чиқди

    11.08.2020, 10:51

    Ўзбекистон давлат бюджети биринчи ярим йилликда 58,2 трлн сўмни ташкил этди

    11.08.2020, 09:36

    Андижонда мансабдор шахс 15 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

    11.08.2020, 09:07

    Ўзбекистонда давлат бюджети даромадлари қандай солиқ турлари ҳисобига шакллангани маълум қилинди

    11.08.2020, 08:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00

    Шавкат Мирзиёев янги қурилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:47

    Трамп Путиннинг талабларини эшитгач, музокаралардан чиқишга тайёр бўлган — ОАВ

    Дунё | 18 август, 19:46

    Интерпол халқаро қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиланддан топилди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Россиялик тадбиркор “Аляскадаги учрашув” брендини рўйхатдан ўтказмоқчи

    Дунё | 18 август, 19:20

    Яширин иқтисодиётга қарши кураш фонида Тошкентда йирик махфий цех ва омборлар фош қилинди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:05

    Битта болага мактаб бозори учун қанча пул сарфланяпти?

    Таълим | 18 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.