Ушбу таомга кўп масаллиқ кетмайди, тайёрланиш жараёни ҳам узоқ вақтни олмайди.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ун — 2 пиёла
- Туз — 0,5 қошиқ
- Кўкатлар — таъбга кўра
- Пишлоқ —50 гр
- Ун, сув туз қўшиб одатдагидек хамир қоринг.
- Хамирни 30 дақиқа тиндиргани қўйинг.
- Кўкатларни майда қилиб тўғранг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Хамирни бўлакларга бўлиб, қуймоқ сингари юпқа қилиб ёйинг.
- Хамир ичига кўкат ва пишлоқ солиб, туз сепинг ва ўртасидан буклаб четларини бирлаштиринг.
- Баланд оловда, қуруқ товага кутабаларни солинг ва ҳар икки тарафини ҳам 4-5 дақиқадан қизғиш бўлгунига қадар пишириб олинг.
- Тайёр кутабаларни ликопчага солинг ва ҳар бирини устига бир бўлакдан сариёғ суриб чиқинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)