Соусли мазкур таом тушлик ва кечки овқат учун айни муддао.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Гўшт — 500 гр
- Картошка — 500 гр
- Булғор қалампири — 2 дона
- Помидор — 3 дона
- Пиёз — 2 дона
- Сут — 1 л
- Ун — 2 ош қошиқ
- Пишлоқ— 50 гр
- Тухум — 3 дона
- Ўсимлик ёғи — 5о мл
- Сариёғ— 50 гр
- Туз, мурч
- Гўштни қиймалагичдан чиқариб олинг.
- Пиёзни сомонча, картошкани тўртбурчак шаклида тўғранг.
- Картошкани ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
- Бошқа бир идишда пиёзни қовуриб, қиймага аралаштиринг ва устини ёпиб димланг.
- Бироздан сўнг помидор ва булғори қалампири, туз, мурч солинг, сув қуйиб димланг.
- Ёғланган печ патнисига озгина қовурилган картошка устидан қиймали аралашмани солинг.
- Қийма устидан яна картошканинг қолган қисмини солинг.
- 200 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Товада сариёғни эритинг ва 2 ош қошиқ ун солиб, тилларанг тусга киргунича қовуринг.
- Аввал сут, кейин эса тухум қўшинг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг ва соусга қўшиб аралаштиринг.
- Таом устига соус қуйиб, яна печга қўйинг.
Изоҳ (0)