Бу таомнинг нафақат таъми, балки хушбўй ҳиди ҳам ўзига мафтун этади.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Товуқ филеси — 500 гр
- Пишлоқ — 200 гр
- Картошка — 400
- Пиёз — 150 гр
- Лавр япроғи — 3 дона
- Қуритилган нон бўлаклари
- Сариёғ
- Туз, мурч
- Кўкатлар
- Товуқ гўштига сув солиб қайнатинг.
- Шўрва қайнаб чиққанидан кейин туз, мурч ва лавр япроғи солинг.
- 20 дақиқа қайнагач, гўштни ажратиб олинг.
- Картошка ва пиёзни майда тўртбурчак қилиб тўғранг.
- Сабзи ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Товуқ гўштини ўртача катталикда тўғранг.
- Шўрвага тўғралган картошкани солинг.
- Сариёғда пиёз ва сабзини қовириб олинг, туз ва мурч сепинг.
- Аралашмани шўрвага қўшинг.
- Тўғралган товуқ гўшти ва пишлоқни ҳам солинг.
- Яхшилаб аралаштиринг ва бир оздан кейин оловни ўчиринг.
- Таом устига қуритилган нон бўлаклари ва кўкат солинг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)