Қуймоқни нонуштага тайёрлаш ва мевалар билан дастурхонга тортиш тавсия қилинади.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Тухум — 2 дона
- Сут — 2 пиёла
- Ун — 2 пиёла
- Истеъмол содаси — 1 чой қошиқ
- Туз — 1 чой қошиқ
- Шакар — 3 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи
- Тухумга шакар ва туз қўшиб, кўпик ҳосил бўлгунча аралаштиринг.
- Сут қўшиб санчқида аралаштиринг, ун қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
- Ёғ, сода солинг ва яхшилаб аралаштириб, 5-7 дақиқа тиндиринг.
- Бу вақт оралиғида товани қиздириб олинг.
- Қуймоқларни ўртача оловда пиширинг.
- Тайёр қуймоқлар устини мева, сметана ёки шоколад бўлаклари билан безанг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицца пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)