Ёзнинг жазирама кунларида енгил ҳазм бўладиган таомларга бўлган эҳтиёж юқори бўлади. Мевалардан тайёрланиб, ёнғоқ ва йогурт қўшилган енгил салат эса бундай вақтда айни муддао.
Салат учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Банан — 2 дона
- Apelsin — 2 дона
- Олма — 2 дона
- Нок — 2 дона
- Ёнғоқ —10 гр
- Қуритилган ўрик
- Майиз —10 гр
- Ёгур
- Қуритилган ўрик ва майизни 2-3 соат аввал ивитиб қўйинг, вақт ўтгач ўрикни майда қилиб тўғранг.
- Қолган меваларни ҳам пўстини тозалаб, ўртача катталикда тўғранг.
- Меваларни салат учун мўлжалланган идишга солиб, устидан йогурт қуйинг.
- Устидан майиз, ёнғоқ ва қуритилган ёнғоқни сепинг.
Изоҳ (0)