Ушбу таом тушлик учун жуда яхши танлов.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Товуқ филеси — 4 дона
- Пишлоқ — 80-100 гр (моцарелла тавсия қилинади)
- Помидор — 2 дона
- Соя соуси — 2 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
- Саримсоқ — 1-2 бўлак
- Кўкатлар, туз, мурч
- Товуқ филесини пичоқ ёрдамида 5-6 та чуқурроқ қилиб кесиб чиқинг, туз ва мурч сепинг.
- Пишлоқ ва помидорни юпқа қилиб кесиб олинг.
- Кесилган помидор ва пишлоқни кесилган филега жойлаб чиқинг.
- Соя, ёғ ва саримсоқни аралаштиринг ва аралашмани товуқ устидан суртиб чиқинг.
- 200 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пиширинг.
- Пишганидан сўнг кўкатлар билан безанг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)