• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Роналду ва Месси даври тугамоқда. Яқин 10 йилликнинг бош юлдузи ким бўлади?

    Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши футболчилари, шубҳасиз, Криштиану Роналду ва Лионель Месси. Ҳеч қайси футболчи уларга на маҳорат бобида ва на барқарорлик борасида тенг келиш у ёқда турсин, ҳатто яқинлашолмайди. Бироқ тан олиш қанчалик оғир бўлмасин, вақт ҳатто афсоналарни ҳам аяб ўтирмайди. Шундай экан футбол ихлосмандлари бу икки даҳонинг ўрнига янги ўн йиллик учун бошқа бир кумирни аниқлаб олиши керак. Хўш, бундай мақомга ким лойиқ? Қуйида айнан Роналду ва Мессининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган (ёш) футболчилар тўғрисида фикр юритилади.

    Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Туғилан санаси: 1998 йил 20 декабрь

    Амплуаси: ҳужумчи

    Мбаппе атиги 21 ёшда бўлишига қарамай, Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлишга ва ақл бовар қилмас статистикаларни қайд этишга улгурди. У ўзининг ёрқин ҳаракатлари, тезкорлиги ва дадиллиги билан деярли дунё футболи юлдузига айланди. Очиғи, бу жойда бошқа бировни тасаввур қилиш қийин.

    Аксарият экспертлар ва собиқ футболчилар Месси ва Роналду фаолиятини якунлагач, айнан Мбаппе уларнинг ўрнини эгаллашини таъкидламоқда.

    Ҳозирча эса Мбаппе ПСЖ учун камёб бўлган – Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишга умид қилмоқда.

    Жоау Феликс («Атлетико», Португалия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1999 йил 10 ноябрь

    Амплуаси: ҳужумчи

    «Атлетико» учун рекорд кўрсаткич – 126 миллион фунтга тушган 20 ёшли Феликс анча шов-шувларга сабаб бўлганди. Шунча маблағ умумий ҳисобда бор-йўғи 43 та ўйинда майдонга тушган футболчига сарфланганди. Афсуски, унинг Испаниядаги дебюти жароҳатлар туфайли унчалик ҳам омадли чиқмади. Бунинг устига у севимли позициясида ўйнамаяпти, аммо талабчан Диего Симеоне унга ўзини кўрсатиши учун кўпроқ имконият бермоқда.

    Феликсни Португалияда анчадан бери «янги Роналду» дейишади, шунингдек, Голден Бой мукофотига сазовор бўлгани ҳам, унинг порлоқ келажагига бўлган ишончни оширади. Умуман олганда иқтидорли ҳужумчи «Атлетико»да ёмон ўйнамаяпти. Мбаппе сингари, у ҳам янги ўн йилликнинг етакчи футболчиси бўлишга мажбур.

    Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд», Англия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Туғилган санаси: 2000 йил 25 март

    Амплуаси: вингер

    Санчонинг бу рўйхатдан ўрин олишига сабаб, унинг дортмундликлар сафидаги ажойиб ўйинлари. Ёш бўлишига қарамай, у анчадан бери ўзини худди катталардек тутади, голлар ва ассистлар...

    Тенгдошларига қараганда бирмунча барқарор ва совуққон ўйин кўрсатиб келмоқда. Хуллас, олдинда тайёр маҳсулот турибди.

    Ансу Фати («Барселона», Испания)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Туғилган санаси: 2002 йил 31 октябрь

    Амплуаси: вингер

    Тезкор, техникаси юқори ва вазиятларни яхши якунлайдиган 17 ёшли Ансу Фати кутилмаганда ўзини «Барселона»да танитди. Унинг ҳикояси Голливуд киноларида бўлгани каби ҳаммаси жуда ажойиб.

    Гвинея-Бисаулик (Ғарбий Африкадаги давлат) муҳожирнинг ўғли Ансу Фати онаси ва олти ёшли укаси билан Испаниянинг Севилья шаҳрига келади. Иқтидорли болакай 10 ёшида Ла-Масияга қабул қилинади, 17 ёшида эса бир ўйинда ўз номига ҳам гол, ҳам ассист ёздириб қўйган энг ёш ўйинчига айланади. Шунингдек, у «кўк-анорранглилар»нинг Чемпионлар Лигасида майдонга тушган энг ёш футболчиси ҳисобланади. Унинг ўйин услуби Мессиникига жуда ўхшаш.

    Каталон клуби билан амалдаги шартнома бўйича унинг товон пули 170 миллион еврога тенг. Профессионал шартнома имзолангач, миқдор 400 миллионга кўтарилади.

    Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль», Англия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1998 йил 7 октябрь

    Амплуаси: ўнг қанот ҳимоячиси

    Кўпчилик ҳужумчиларнинг ўйинини томоша қилишни маъқул кўради, аммо 21 ёшли Александер-Арнольд ҳимоядаги ишончли ўйинидан ташқари, унча-мунча ҳужумчиларга ҳам дарс бериб қўйиши мумкин.

    Александер-Арнольд Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланади. Яқин орада эса Англия терма жамоасининг асосий ҳимоячисига айланади. Унинг Евро–2020 нинг юлдузи бўлиши кутилмоқда.

    Тўп узатишлар, креативлик ва голли вазиятларни яратиш қобилияти – буларнинг барчаси Арнольдга жаҳон даражасидаги футболчи бўлиш имконини беради.

    Кай Ҳаверц («Байер», Германия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1999 йил 11 июнь

    Амплуаси: ярим ҳимоячи

    Кай Ҳаверц – Германия футболида узоқ вақтдан бери кутилаётган истеъдодли футболчи. У футбол интеллекти юқори бўлган камёб ўйинчилардан бири. Ҳаверц 20 ёшида Бундеслигада 100 дан ортиқ беллашувда майдонга тушди. У ҳозиргача ривожланишда давом этмоқда, эҳтимол, унинг очилиши учун кўпроқ вақт керак бўлар. Бу борада уни дарҳол очилиб кетмаган Кевин де Брюйне билан таққослаш мумкин. Ҳаверц келажакда майдон марказини тўлалигича ўзиникини қилиб олиши мумкин. У учун жамоани алмаштириш вақти келди. Дарвоқе, уни «Бавария» ўз сафида кўрмоқчи.

    Фил Фоден («Манчестер Сити», Англия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Туғилган санаси: 2000 йил 28 май

    Амплуаси: ярим ҳимоячи

    Ушбу рўйхатга Фил Фоденни киритмаслик адолатдан бўлмасди. Филнинг истеъдодига келсак, у Премьер Лигадаги энг яхшиларидан бири. У иложи борича кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ҳаракат қилиши ва шу билан бирга сабрли хам бўлиши керак. Боиси «шаҳарликлар»нинг асосий таркибидан жой олиш унчалик ҳам осон иш эмас. Агар у 21-22 ёшида доимий равишда майдонга тушмаса, бошқа клуб излашига тўғри келади. Аммо Фил ҳозирда ажойиб мураббий билан ишламоқда, Кевин де Брюйне, Давид Сильва ва Бернард Сильвадан кўп нарсаларни ўрганмоқда. У Гвардиола билан қанча узоқ ишласа, ўзи учун фойдадан холи бўлмасди.

    Родриго («Реал», Бразилия)

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    Туғилган санаси: 2001 йил 9 январь

    Амплуаси: Вингер

    Унинг машҳурликка эришиши жуда тез содир бўлди. «Осасуна»га қарши кечган баҳсда у майдонга тушишидан 94 сония ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришади. Шундан сўнг маълум муддат ўринбосарлар жамоасида тўп тепади, кейинчалик Зидан уни асосий жамоага чақиради.

    Икки оёқда ҳам бир хил ўйнайдиган Родриго олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Интизомли ва камтар йигитча машғулотларда ҳам бор кучини ишга солади. Ва жамоадаги тажрибали шерикларидан кўп нарсалар олмоқда. Ўз навбатида «Реал»да уни ҳурмат қилишади.

    Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед», Англия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Туғилган санаси: 2001 йил 1 октябрь

    Амплуаси: ҳужумчи

    Англиянинг яна бир иқтидорли футболчиларидан бири Гринвуд бошқалардан кескин фарқ қилади. Юқорида номлари келтирилган футболчиларнинг аксарияти жуда хомдек кўринади, бироқ Гринвуд ҳақида бундай дейиш бироз мушкул. Сабаби у аллақачон ўзини йиғиб олган ва дадил футболчига айланган. Муҳими, гол уришни билади. Унинг жаҳон юлдузига айланиш имконияти юқори баҳоланмоқда.

    Деле Алли («Тоттенҳэм», Англия)

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Туғилган санаси: 1996 йил 11 апрель

    Амплуаси: ярим ҳимоячи

    Британиялик экспертларнинг фикрича, Деле Алли Жозе Моуриньо қўл остида янги босқичга кўтарилиши мумкин. Ўз вақтида португалиялик мутахассис Фрэнк Лэмпард билан ҳам нималардир қилганди. Янги менталитет, янгича ёндашув анчадан бери «ўз» мураббийини кутаётган футболчини ўзгартира олади. Жозе аввал ҳам бир неча бор ўйинчилардан супер юлдузларни тайёр олган, чунки у қолганларга қараганда талабчанроқдир.

    Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Дортмунд», Норвегия)

    Фото: Bleacher Report

    Фото: Bleacher Report

    Туғилган санаси: 2000 йил 21 июль

    Амплуаси: ҳужумчи

    «Боруссия» фантастик футболчи билан шартнома имзолади. Бошқа ҳеч нарса қўшолмайман», — деганди Оле-Гуннар Сульшер Ҳоланднинг Дортмунд клубига ўтиши ҳақида.

    19 ёшли норвегиялик форвард қишда Сульшернинг асосий трансфер мақсади эди, аммо уни «Олд Траффорд»га олиб келиш насиб этмади. Футболчининг агенти Мино Райола Погбанинг трансферидан кейинги зиддиятлардан сўнг «қизил иблислар»га бошқа футболчи сотмаслигини маълум қилганди. Райола ўз сўзида турди – Ҳоландни истеъдоди ва потенциалига яраша бўлмаган маблағ эвазига «Боруссия»га сотиб юборди.

    Ҳоланд эса янги клубидаги дастлабки ўйинларидан бошлаб кўпчиликнинг ҳайратига сазовор бўлади. «Аугсбург»га қарши баҳсда захирадан тушиб, ҳет-трик қайд этган бўлса, «Кёльн» билан ўйинда ҳам захирадан қўшилиб, дублга эришади. Шундай қилиб, Ҳоландга «Боруссия» сафида бешта гол уриши учун 61 дақиқа кифоя қилди. Агар у шу руҳда давом этса, яқин келажакда Месси ва Роналдунинг гегемонлигига нуқта қўйиши мумкин.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.06.2020, 16:59   Изоҳ (0)   28253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япониялик эпидемиологлар 1 йилга кечиктирилган Токио Олимпиадасининг бўлиб ўтишига ишонмаяпти

    01.06.2020, 16:32

    UFC президенти Конор Макгрегорга чемпионлик жангини ваъда қилди. У Ҳабиб билан жанг қилиши мумкин

    01.06.2020, 16:01

    Жейдон Санчо кучли бешлик лигаларида Месси, Роналду ва Эден Азар қайд этган натижани такрорлади

    01.06.2020, 15:14

    Балотелли яна бошлади: «Супер Марио» «Брешия» билан судлашиши мумкин

    01.06.2020, 14:47

    Роналдо ўзи доим кузатиб борадиган 5 футболчи номини айтди. Роналду бу рўйхатда йўқ

    01.06.2020, 14:16

    Лионель Месси: «Футбол ҳам ҳаёт каби олдингидек бўлмайди»

    01.06.2020, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.