«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди.
«Бу воқеалардан кейин дунё қандай бўлишини кўпчилигимиз билмаймиз. Ушбу вазият қўққисдан келиб, бизни ҳайратда қолдирганидан ташқари, кўпчилик учун оғир вақтларни олиб келди, боиси бу ҳаммага маълум даражада таъсир ўтказди. Одамлар қариндошларини, дўстларини йўқотмоқда ва ҳатто улар билан тузукроқ хайрлаша олмаяпти ҳам. Яқинларни йўқотишдан ёмонроқ нарса йўқ. Менимча, бу адолатдан эмас. Футбол ҳам, ҳаёт каби олдингидек бўлмайди», — дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Испания Ла Лигаси март ойининг аввалида тўхтаб қолганди. 11 июндан эса чемпионатни давом эттиришга рухсат берилди. Ҳозирда испан клублари машғулотларни бошлаб юборган.
Ла Лиганинг 27-туридан сўнг мусобақа жадвалида «Барселона» 58 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Унинг азалий рақиби «Реал» эса 56 очко билан иккинчи ўриндан жой олган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)