«Боруссия Д» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслига 29-тури доирасида «Падерборн»га қарши кечган баҳсда (6:1) учта гол уришга муваффақ бўлди.
20 ёшли футболчи Германия чемпионатининг 27-турига келиб 17 гол урди ва 16 та голли узатма амалга оширди. Бу билан футболчи 2006/07 йилги мавсумдан бери Европа топ-5 лигаларида бир мавсум давомида 15+ гол ва 15+ ассистга муаллиф бўлган бешинчи футболчига айланди.
Унга қадар ушбу натижага Лионель Месси (4 марта), Эден Азар (2 марта), Криштиану Роналду ва Луис Суарес эриша олган, холос.
Мавзуга доир: Жейдон Санчо Бундеслига рекордини янгилади
Жорий мавсумда Санчо барча мусобақаларда 39 ўйин ўтказиб, 20 гол ва 18 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)