Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон Вирусология миллий институти инсон организми SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясига қарши ишлаб чиқарадиган антитанани аниқловчи иммунофермент таҳлилни яратди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардханга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Вазирнинг сўзларига кўра, тест қон намуналаридаги иммуноглобулинни аниқлайди. Иммунофермент таҳлил одатда ОИВ-инфекцияни аниқлашда ишлатилади.

«Ушбу жамланма Мумбайдаги икки ҳудудда текшириб кўрилди ва юқори аниқлик ҳамда сезувчанликка эга. Бундан ташқари, у бир вақтнинг ўзида 2,5 соат ичида 90 та намунани тестдан ўтказиш қобилиятига эга, бу эса тиббиёт ходимларига тезкорлик билан беморларни аниқлашда зарур чораларни кўриш имконини беради», — деб ёзади Вардхан ўзининг Twitter’даги саҳифасига.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Вирусология миллий институти Ҳиндистоннинг Zydus Cadila фармацевтика компаниясига тестни оммавий ишлаб чиқариш технологиясини топширган бўлиб, дори-дармонлар назорати бўйича бош бошқарма компанияга дори воситаларини ишлаб чиқариш рухсатини берган.

Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирусни қон плазмаси билан даволаш усулига шубҳа билан қаралаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошларида Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг қон зардобидан антитана мақсадида фойдаланилиши маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Қатарлик инвесторлар “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишга жиддий киришган. Бу уларга 8 млрд фунтдан кўпроққа тушиши мумкин
Дунё
Ким Чен Ин қизи ва рафиқаси билан армия командирларининг қароргоҳига ташриф буюрди (фото)
Маҳаллий
БМТ Термиздан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди