Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бир нечта қишлоқларнинг аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилган. Улар Мақтаарал туманининг эвакуация пунктларига жойлаштирилган. Tengrinews.kz эвакуация қилинган одамларнинг ҳолати ҳақида фоторепортаж тайёрлаган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳудуддаги уйлар сув остида қолгани туфайли 32 мингга яқин аҳоли ўз хонадонларини тарк этган. Уларнинг кўпчилик қисми Жетисай ва Мақтаарал туманларида яшайдиган қариндошлариникига, шунингдек, Чимкентга кўчган. Фавқулодда ҳолат юз бергани туфайли уларни блокпостлардан ортиқча текширувларсиз шаҳарга киритишган.

Қолганлар эса мактаблар, боғчалар, масжидлар ва Атакент қишлоғидаги коллеж ётоқхонасига жойлаштирилган. Туманда эвакуация қилинган бу каби яшаш пунктлари 24 та. Шундай жойлардан бири 9-умумий ўрта таълим мактаби биносида.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари эвакуация қилинганлар ҳақида маълумотларни ёзиб олмоқда.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Ижтимоий масофаланиш тартиби туфайли одамлар масофа сақлаган ҳолда суҳбат қурмоқда. Улар бир-бирларига содир бўлган тошқин ҳақида, шунингдек, интернетдаги сўнгги янгиликлар ҳақида гапириб бермоқда.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Одамларнинг аксар қисми шошилинч равишда уйларини тарк этган, фақат асосий ҳужжатлар – пул, озроқ кийим-кечак олишга улгурган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Эвакуация ҳудудидаги одамлар турли ишлар билан банд. Исиниб олиш учун спорт билан шуғулланаётганлар, волейбол ўйнаётганлар ва турникда осилаётганлар кўп.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фавқулодда кўчирилганлар орасида катта қозон-ўчоқда кечки овқат тайёрлаётганлар ҳам бор. Овқатнинг ҳажми катта, сабаби бу ердаги ҳаммага етиши лозим. Ҳар бир эвакуация пунктида камида 100 нафардан одам жамланган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Атакентдаги бошқа бир мактабда ҳам шундай вазият ҳукмрон. Овқат тайёрланадиган ошхона кўчанинг ўзида. Таом ҳам қозон-ўчоқда тайёрланмоқда.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Болалар ва ўсмирлар эса овқат тайёрлашда катталарга ёрдам бермоқда. Овқат пишгунича самоварда чой қайнатишади.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Кичик ёшдаги болалар оналаридан узоқ кетмайди. Мактаб ҳовлисида сайр қилишади ёки катталарнинг суҳбатини эшитишади.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Бино ичкарисида турли ўйинлар ўйнаётган болалар ҳам етарлича. Синф хоналарга матраслар тўшаб, одамлар ухлаши учун шароит яратилган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Кўнгиллилар овқатланиш жойига айлантирилган спорт залига дастурхон ёзиб, одамларни овқатланишга чақиради.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Озиқ-овқатлар ва маиший буюмлар Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан етиб келаётган ижтимоий ёрдам тарзидаги маҳсулотлар турган омбордан олинади. Эвакуация қилинганларга Жамбил вилояти ва бир йил аввал ўзлари кўмакка муҳтож бўлган Арис шаҳридан турли буюм, озиқ-овқат маҳсулотлари юборилган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фуқаролар тақдирига бефарқ бўлмаган тадбиркорлар ун, шакар, ўсимлик ёғи, гуруч, макарон маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситаларини юборган.

Эслатиб ўтамиз, 1 майда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй берган техноген ҳодиса туфайли сув тошқини содир бўлган. Эртаси кун тонгда Қозоғистоннинг Мақтаарал туманидаги коллектордан сув тошиб кетишни бошлаган. Сўнгра Женис ва Жана Турмис қишлоқлари ҳудудини сув қоплаган. Шундан кейин Мирзакент—Женис—Жана Турмис автомобиль йўли ҳам сув остида қолган.

Ҳудудда Жана Турмис, Женис, Фирдоуси, Оргебес ва Достик қишлоқларида жами 631 та хонадон сув остида қолган. Қутқарув ишларига 986 нафар ходим, 4 та қайиқ ва яна 180 та техника жалб қилинган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

4 май куни бешта қишлоқда сув тошқини хавфи ортда қолгани хабар қилинди. Тошқин бўлиш хавфи мавжуд қишлоқлар атрофида ҳимоя тўғонлари қурилмоқда. Нурли қишлоғи эса кенглиги 2,5 метр, баландлиги эса 1,5 метр бўлган ҳимоя девори билан ўралган.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Дастлабки маълумотларга кўра сув тошқинидан 404 миллион тенге миқдорида зарар етган. Мақтаарал туманидаги 85 фоиз қисмига пахта экилган 3600 гектардан кўпроқ экин майдони сув остида қолган. Шунингдек, 6 минг бош қорамол ҳам хавфсиз ерга эвакуация қилинган. Вилоят ҳокимлиги кўрилган зарар миқдори ва бошқа сарф-харажатлар қоплаб берилишини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди 
Дунё
Кобулда худкуш террорчи “Толибон” Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида ўзини портлатди. Қурбонлар бор (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан телефон орқали мулоқот қилди