Мазали, тўйимли ва тез тайёр бўладиган товуқли котлетларни уй шароитида, тушлик ва кечки овқат учун тайёрлаш мумкин. Котлетни исталган гарнир ёки сабзавотлар билан дастурхонга тортинг.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Товуқ филеси — 500 гр
- Пишлоқ — 200 гр
- Тухум — 2та
- Майонез — 2 ош қошиқ
- Крахмал — 2 ош қошиқ
- Шивит
- Кўк пиёз
- Саримсоқ
- Туз
- Мурч
- Товуқ гўштини қиймалагичдан, пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Пиёз, саримсоқ ва кўкатларни майда қилиб тўғранг.
- Товуқ гўштига, пишлоқ, кўкатлар, саримсоқ қўшинг.
- Чақилган тухум, крахмал ва майонезни ҳам қолган маҳсулотларга қўшиб аралаштиринг.
- Туз ва мурчни таъбга қараб қўшинг ва қиймани яхшилаб аралаштиринг.
- Тайёр қиймани музлатгичда тиндиринг.
- Товада ўсимлик ёғини қиздиринг.
- Котлетни ўртача оловда 5 дақиқадан икки томонини қизартириб қовуринг.
- Тайёр бўлган котлетни кўкатлар ёки салат билан безанг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)