Лаҳмажун турк ошхонасининг ўзига хос таомларидан бири ҳисобланади.
Уни тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Хамирига:
- ун — 3 пиёла;
- илиқ сув — 1 пиёла;
- хамиртуруш — 3 ош қошиқ;
- асал — 1 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ;
- туз.
- қийма — 250 гр;
- помидор — 1 дона;
- пиёз — 1 дона;
- булғори қалампири — 2 дона;
- саримсоқ пиёз — 1 дона;
- петрушка;
- томат пастаси — 1 ош қошиқ;
- таъбга кўра туз ва мурч.
- Хамирга кетадиган маҳсулотларни қўшиб, оширма хамир тайёрланг.
- Бироз тиндириб қўйинг.
- Сабзавотларни: пиёз, помидор, саримсоқ пиёз, булғори қалампири ҳамда петрушкани майда кубик шаклида тўғранг.
- Қиймага тўғралган сабзавотларни қўшинг.
- Бир ош қошиқ томат пастаси, туз ва мурч қўшинг.
- Қуруқ бўлиб қолган бўлса, бир ош қошиқ қайнаган сув қўшиш мумкин.
- Хамирни 6 бўлакка бўлинг ва уларнинг ҳар бирини ингичка қилиб ёйинг.
- Хамир устини қиймали аралашма билан қопланг.
- Газ листига солиб, қизиган духовкага 180 даражага қўйинг.
Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга доир:
- Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўла кабоб»
- Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
- Ифторлик дастурхонини озарбайжонча кўкатли чебурек билан безанг
- Саҳарлик ва ифторликка ўз қўлингиз билан нон пиширинг: туркча симит рецепти
- Ифторликка тез ҳазм бўладиган, сабзавотли «рагу» тайёрланг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
Изоҳ (0)