Грузинчадан «оила» деб таржима қилинадиган ушбу таом дарҳақиқат барча оила аъзолари учун айни муддао.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- мол гўшти — 900 гр;
- картошка — 800 гр;
- пиёз — 300 гр;
- қизил, аччиқ булғори қалампири — 1 дона;
- анор — 50 гр;
- туз — 1 чой қошиқ;
- таъбга кўра мурч;
- сариёғ — 50 гр;
- ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ.
- Гўштни, тахминан, 4 см қалинликда тўғранг.
- Товани қиздириб, ўсимлик ёғи солинг ва тўғралган гўштни баланд оловда тилларанг бўлгунича қовуринг.
- Кейин оловни пасайтириб, сув солинг ва димлаб қўйинг.
- Картошкани йирик қилиб тўғранг.
- Картошкани алоҳида товада сариёғга солиб қовуринг.
- Қолган сабзавотларни ҳам тўғранг.
- Гўштни картошкага аралаштиринг, қолган сабзавот, кўкат ва зирворларни солинг.
- Охирида кинза солинг ва 5 дақиқага димлаб қўйинг.
Изоҳ (0)