Ўзбекистонда 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1862 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1836 тага етгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 707 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Изоҳ (0)