• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат тилида иш юритмаган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган.

    Тошкентдаги поликлиникалардан бирида осилган русча эълон.

    Тошкентдаги поликлиникалардан бирида осилган русча эълон.
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тилидир. Шунингдек, «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилинади.

    Шу билан бирга, «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 10-моддасида корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш давлат тилида, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда эса давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

    Бироқ бугунги кунда айрим давлат ташкилотларида иш юритиш давлат тилида эмас, балки бошқа тилларда олиб бориш ҳолатлари кузатилмоқда. «Бу ўз навбатида давлат тилига бўлган ҳурмат ва эътиборнинг пасайишига сабаб бўлмоқда», — дейилади Адлия вазирлиги изоҳида.

    Шунингдек, қонунчиликда ушбу нормаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси «Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» деб номланган бўлса-да, ушбу модда давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик билан боғлиқ муносабатларни қамраб олмаган.

    Бу ҳол баъзи давлат органларида давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслигига ва иш юритиш давлат тилида амалга оширилмаслигига олиб келмоқда. Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш, давлат тилининг нуфузини ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритишни қатъий белгилаш, ушбу талабга риоя этмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларини белгилаш лозим, деб ҳисоблайди вазирлик.

    Шуни эътиборга олиб, ҳукумат топшириғига асосан, лойиҳада давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

    Яъни ушбу моддага: «Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» деган тўлдириш киритилмоқда.

    Қайд этилишича, лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг давлат тили соҳасидаги қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

    Қонун қабул қилиниши натижасида давлат органлари, корхоналари ва ташкилотларида иш юритишнинг тўлиқ равишда давлат тилида амалга оширилишига, ушбу соҳада мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ортишига олиб келади, дейилади хабарда.

    Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 10 майга қадар давом этади.

    25.04.2020, 22:57   Изоҳ (0)   77575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолисининг лимонга бўлган йиллик талаби 125 минг тонна эканлиги маълум қилинди

    25.04.2020, 19:13

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 700 дан ошди

    25.04.2020, 19:10

    Карантин вақтида уй-жой мулкдорлари ширкатлари хонадон учун тўловларни ошириши қонунийми?

    25.04.2020, 18:14

    Коронавирус сабабли Ўзбекистонда давлат бюджетида ташқи қарз бўйича ўрнатилган чегаравий миқдор қайта кўриб чиқилади

    25.04.2020, 17:55

    Ўзбекистонда 66 мингдан ортиқ фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда

    25.04.2020, 16:59

    Ўзбекистонда 9 май куни қабристонларга бориш мумкинми? ИИВ изоҳ берди

    25.04.2020, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    Реклама | 21 июл, 19:30

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23

    Фарзанд тарбияси ва тез тиббий ёрдам: ChatGPT’дан қайси мавзуда маслаҳат сўраб бўлмайди?

    Лайфстайл | 21 июл, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.