Ширкат аъзоларининг 50 фоизидан кўпининг овози билан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари хонадон учун тўлов нархларини ошириши мумкин. Бу ҳақда 24 апрель, жума куни, АОКАда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига асосан, ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалалар бўйича қарор, агар ширкат аъзоларининг эллик фоизидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
«Ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Агар умумий йиғилиш қарори билан белгиланган бўлса, қонунийдир. Умумий йиғилиш қарори мавжуд бўлмаса, белгиланган мажбурий бадал қонуний кучга эга эмас», — деди у.
Мавзуга доир:
- Маҳалла вакиллари кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги панжаралар ва майдонларни бузиши қонунийми? Тошкент шаҳар ҳокимлиги бунга жавоб берди
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол оқибатида юзага келган носозликлар тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди
- Тошкентда уйлар яқинида кийим-кечак ва хўжалик моллари сайёр бозорини ташкил этишга рухсат берилди
Изоҳ (0)