• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавируснинг бешинчи ҳафтаси дайжести: Шиддат билан тарқалган вирус, постдаги қуролли ҳарбийлар, ўзимизнинг «ақлли ниқоб»имиз, якка-якка ифторлик

    Яна бир ҳафта ўтди. Карантинни тўрт девор ичида ўтказганлар хонанинг бўйи ва энини сантиметригача ўлчади, ота-оналар боғча, мактаб очилишини болалардан кўра кўпроқ истади. Аммо бешинчи ҳафтадирки, тождор вирус енгилишни истамаяпти. Дайжестимизни бошладик.

    Мавзуга доир:

    • Коронахабарлар, карантин, мисли кўрилмаган чоралар, ташвиш ва хавотирлар. Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи ҳафтаси дайжести
    • Ўзбекистон бўйлаб тарқалаётган коронавирус, тўхтатилган транспортлар, ёпилган постлар, беш кунда битказилган шифохона. Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи ҳафтаси дайжести
    • Коронавируснинг учинчи ҳафтаси дайжести: Кучайган карантин, хайрия хавотири, чекловлар: >65 ёш; <2 метр; >37 даража
    • Ўзбекистонда коронавируснинг тўртинчи ҳафтаси дайжести: Ўзимизнинг тестлар ва тиббий вентилятор, хайр Анвар Обиджон, бободеҳқондан умидлар
    Ҳафта коронавирус қутуриши билан бошланди. 13 апрелда 133, 14 апрелда 167, 15 апрелда 137 нафар ўзбекистонлик вирус юқтирди. Кейинги кунларда эса бу сон 47, 56 ва 45 нафарни ташкил қилди. Ўтган ҳафта Ўзбекистонда коронавирус шиддат билан тарқалди, бироқ шу билан вирус юқтириш чўққисига чиққани тахмин қилинди. Барча график чизиғи пастга шўнғишини кутмоқда.

    Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 214 нафарга етди.

    * * *

    Коронавирус мамлакатнинг энг қудратли соҳасига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Аввалроқ бу йилги ҳарбий чақириқ кечиктирилганини ёзган эдик. Кечиктирилган чақирилувчилар ҳам ҳозир халқ орасида хизмат қилмоқда. Самарқанд (775), Навоий (580) ҳамда Жиззах (302) гарнизонларида жами 1 657 ҳарбий дезинфекция ишларида иштирок этмоқда. Ҳар бир туманда ёшлардан иборат 4-5 тадан, вилоятларда эса қирққа яқин отряд тузилиб, бозорлар, маиший савдо дўконлари ҳамда аҳоли яшаш манзилларига юборилди.

    Умуман олганда, карантин давомида ҳарбийлар давлатга ёрдамлашмоқда. Ҳарбий техникаларга ўрнатилган овозкучайтиргичлар билан аҳолидан заруратсиз кўчага чиқмаслик сўралмоқда. Постларда қуролланган аскарлар турибди. АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда бу мавзуда савол берилди: «Ташкил этилган постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди? Бу аҳолида ваҳима уйғотяпти. Бизда уруш бўлмаяпти-ку?» Жавоб: «Ушбу зарурат республика ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда, аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касаллик мамлакат бўйлаб кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмаслигини таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир».

    * * *

    Замонавий технологиялар ҳам коронавирус билан курашишда асқатмоқда. Тошкентдаги Инҳа университетининг Компьютер ва дастурий инжиниринг факультети  талабалари «ақлли ниқоб» яратди.

    «Ақлли ниқоб».

    «Ақлли ниқоб».
    Фото: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети

    Бу  ниқобни қайта ишлаца бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўтал, акса уриш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсор орқали аниқлаб бера олади. Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этилган кўрсаткичларни смартфонга юборади. Илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди. Агар тасодиф бўлса, дастур аниқлик киритади.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус — энг қўрқинчлиси эмас. Марказий Осиёдаги эпидемиялар тарихи
    • «Хитойнинг ўзи айбдор», «Бу Америка фитнаси». Коронавирус ва у келтириб чиқарган когнитив янглишишлар ҳақида
    Карантин туфайли  пойтахтнинг кўплаб кўча ва маҳаллаларида вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида ўрнатилган тўсиқларни кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди. «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойи харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1 415 тани ташкил этмоқда. Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган. Унга Covid19.geoportal.uz манзили орқали кириш мумкин. Киринг ва тўсиқларга дуч келинг.

    * * *

    Коронавирус шифохоналар ишини мураккаблаштирмоқда. Ўтган ҳафта Тошкентдаги таниқли 6-туғруқхона карантинга ёпилганини хабар қилгандик. Бу ҳафта бошида Тошкентдаги 17-шаҳар клиник касалхонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди. 16 апрель куни Тошкентда Республика перинатал марказида (САМПИ) ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус мавжудлиги аниқланди. Аёл махсус ажратилган 3-туғруқхона биносига ўтказилди, марказ эса карантинга ёпилди.

    Шунингдек, Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқлангани боис институт карантинга ёпилгани айтилди.

    * * *

    Карантин ишсиз ва даромадсиз қолган фуқароларни безовта қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Давлат бу муаммони ечишга уринмоқда. Молия вазири Тимур Ишметовнинг айтишича, хусусий корхоналарга ойлик маош учун кредит бериш имкониятларини яратиш устида иш олиб бориляпти. Яъни ҳозир ишламаётган, лекин ходимларига иш ҳақи тўламоқчи бўлган корхоналар 2-3 ойга кредит олиши мумкин бўлади. Марказий банк регулятор сифатида енгилликлар беради.

    Масаланинг бошқа тарафи шундаки, кредит олиш имконияти яратилди, лекин бизнес ходимлари учун кредит олишга тайёрми? Мурожаат қиладими? Шу масала ҳам бор.

    Аҳолига пул бериш масаласи ўрганилмоқда. Аҳолига моддий ёрдамни оила тамойили асосида бериш мумкин. Яъни оила аъзоларининг сонига қараб ёндашиш мумкин. Бу кўпроқ хусусий секторда ишлайдиганларга тааллуқли бўлади. Чунки давлат сектори ойлигини тўхтатмасдан бермоқда. Мабодо одамларга ёрдам бериладиган бўлса, шак-шубҳасиз, бу одамларнинг банк ҳисоб рақамига, пластик картасига пул тушириш бўлади. Агар карта бўлмаса, банк картаси очилади. Шу механизм билан ишлаш керак бўлади.

    * * *

    Ҳозирги мушкул эпидемиологик вазиятда мусулмонлар учун ислом дини пешволари маслаҳатларини беришда давом этмоқда. Март ойидан бери жума намозларига чек қўйилган. Жаноза намозлари фақатгина марҳумнинг яқин қариндошлари иштирокида ўқилмоқда. 16 апрель куни Диний қўмита Ҳаж зиёратини вақтинча тўхтатилганини, вазият барқарорлашмаса, жорий йилги навбатлар келаси йилга тўлиқ ўтказилишини билдирди.

    Фото: Мадина Нурман

    Рамазон ойи эшик тақиллатаётганлиги боис Мусулмонлар идораси ифторлик борасида тавсияларини берди. Мусулмонлар идораси расмийси ифторлик савоб амаллигини таъкидлаб шундай деди:

    Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бу ҳақда шундай деганлар: «Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда берилади». Шундай экан, ифторлик харажатларини муҳтож, камбағал рўзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик қилиб берганнинг савобини олади. Чунки ифторлик қилиш деганда, албатта, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга таом ёки керакли маблағини бериш энг яхши ифторликдир, чунки шуниси риёдан холи бўлади.
    * * *

    Аввалроқ ЎзР Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева РФ Федерал Мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллаган эди. Унда Россияда ҳозирги мураккаб шароитда ишсиз, маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароларидан карантин тугагунча патентни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг тўлаш муддатини кечиктириш имкониятини кўриб чиқиш бўйича ёрдам сўралган.

    Бу ҳафтада Федерация кенгаши мактубга жавобан махсус қонунни тасдиқлади. Унга мувофиқ, патент муддати тугаган бўлса, 90 кун мобайнида уни қайта расмийлаштирмасдан фаолият юритишга рухсат берилади. Бошқача айтганда, муҳожирлар 15 июнгача патент ташвишини қилмай юришлари мумкин. Иш берувчилар ҳам меҳнат муҳожирларини ишга ёллай олади.

    * * *

    Охирги ахборотга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 565 нафарни ташкил қилмоқда. 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди, 225 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди.  Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланди (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этди.

    Сизга «уйда қолинг» демаймиз, чунки уйда эканингизга ишонамиз. 10 майгача карантин давом этади. Унинг янги тартиблари ҳам жорий этилди. Бироқ карантин талаблари юмшаши мумкин, чунки иқтисодиётни узоқ карахтликдан асраган афзалроқ. Хусусан, «химчистка»лар ишига рухсат берилди. Секин-аста вазият яхшиланишини кутиб қоламиз.

    Саломатлигингизни асранг, шифокорлар тавсиясига риоя қилинг.

    20.04.2020, 09:37   Изоҳ (0)   158946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «химчистка»ларга фаолиятини қайта бошлашга рухсат берилди

    20.04.2020, 06:47

    Наманган шаҳар кенгаши ЙПХ инспекторлари билан жанжаллашган депутатни ҳимоя қилди. Энди вазият тескари айланиб кетиши мумкин

    20.04.2020, 06:34

    Фарғонада хонадонида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди

    20.04.2020, 06:06

    Давлат солиқ қўмитаси: «Ўттиз мингдан ортиқ чакана савдо тармоқларидан нархни оширмаслик ҳақида Кафолат хати олинган»

    19.04.2020, 23:08

    Сирдарёда карантин қоидаларини бузиб, уйида маишат уюштирган аёл жаримага тортилди

    19.04.2020, 22:39

    Ўзбекистонда карантин даври учун янги тартиблар эълон қилинди

    19.04.2020, 22:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрант ҳайдовчиларни ишдан бўшатиш таклиф қилинди

    Дунё | 27 июн, 13:08

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тугатишга келишиб олди — ОАВ

    Дунё | 27 июн, 12:33

    Сон Хён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишга яқин турибди

    Спорт | 27 июн, 12:20

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    Дунё | 27 июн, 12:03

    Lego компанияси “Махфий ҳужжатлар” сериали асосида янги тўплам тақдим этади

    Қўзиқорин | 27 июн, 11:46

    Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам

    Реклама | 27 июн, 10:30

    “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг даромади энди солиққа тортилмайди

    Ўзбекистон | 27 июн, 11:41

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    Лайфстайл | 27 июн, 10:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.